"Брентфорд" дарвозабони Давид Райя "Челси"га ўтиши мумкин.
Лондон клуби 27 ёшли испанияликни ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган.
Футболчига "Тоттенхэм" ҳам қизиқиш билдирмоқда, потенциал трансфер нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
2022/23 йилги мавсумда Райя “Брентфорд” сафида 38 та ўйинда майдонга тушди ва 47 та гол ўтказиб юборди. Шунингдек, 11 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.