Кириш Регистрация

Лига 1. «ПСЖ» Мбаппенинг дубли эвазига ғалаба қозонди. Жамоани чемпионликдан бир очко ажратиб турибди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Франция чемпионатининг 36-туридан ўрин олган қатор учрашувлар 21 май, якшанба куни бўлиб ўтди.

“ПСЖ” сафарда “Осер”га қарши баҳс олиб борди. Ўйин аввалида Килиан Мбаппе кетма-кет иккита гол урган ҳолда, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Бунга майдон эгалари иккинчи бўлим бошида битта тўп билан жавоб қайтарди.

Ушбу ғалаба эвазига Париж клуби очколарини 84 тага етказиб олди ва мавсум тугашига икки тур қолганда энг яқин таъқибчиси “Ланс”ни 6 очкога ортда қолдирмоқда. Кейинги икки ўйиндаги бир очко ҳам “ПСЖ” чемпионликни нақд қилишига етади.

Лига 1, 36-тур баҳси
21 май, якшанба
“Осер” – “ПСЖ” 1:2
Голлар: 0:1 – 6 Мбаппе, 0:2 – 8 Мбаппе, 1:2 – 51 Синайоко.
“Осер”: Раду, Зедадка, Жубал, Туре, Raveлосон, Менса, Туре, Массенго, Эн (Дембеле, 86), Да Кошта (Ньянг, 86), Синайоко (Перрен, 86).
“ПСЖ”: Доннарумма, Рамос, Маркиньос, Данилу Перейра, Бернат, Заир-Эмери, Верратти, Фабиан Руис (Саншеш, 79), Месси, Мбаппе, Экитик (Витиня, 55).
Огоҳлантириш: Жубал (46).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:01, 22.05.2023.
Ўқилди: 12875 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6136]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [4531]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4449]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3878]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3652]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3543]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3136]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2762]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2628]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [1999]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.