"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Бавария"даги собиқ жамоадоши Жошуа Киммихни "Камп Ноу"га қўшилишга чақирди. "Кўк-анорранглилар" мавсум якунида Хави Эрнандес жамоасини тарк этадиган Серхио Бускетс ўрнига Мюнхен клубидан ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи.
"Киммихга айтишим мумкинки, "Барселона"га ўтиш бунга арзийди. Бу ерда вазият бўйича "Бавария"дан кўп фарқ қилади. Бу иккита катта клуб, аммо Барселонада ҳаммаси бошқача", - дея Левандовскининг сўзларидан иқтибос келтиради журналист Томаш Влодарчик.
"Барселона"даги биринчи мавсумида Левандовски Испания чемпионлигини қўлга киритди.