Tuttomercatoweb нашри маълумотларига кўра, "Ювентус"дан ноқонуний капитал ўсиш ҳолатлари сабабли очколар олиб қўйилиши мумкин.
Манбага кўра, федерал прокурор Жузеппе Чине А Сериядан 11 балл миқдорида жарима ва клубнинг собиқ раҳбарларини 8 ойга четлатишни талаб қилмоқда. Бугун Федерал Апелляция судида шу ҳақдаги суд мажлиси бўлиб ўтмоқда.
"Ювентус" А Серияда 39 турдан кейин 69 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Бугун "Ювентус" "Эмполи" билан ўйнайди.