Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Африкалик футболчини ҳақиқатдан ҳам "Бухоро" клуби таклиф қилганми?

Баҳо:
+ | -

Ижтимоий тармоқларда кот-д'ивуарлик Вамара Диаррассоуба исмли футболчи 2 кундан буён Тошкент Халқаро аэропортида тунаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. Effect.uz ҳодимлари кеча тунги соат 00:00 лар атрофида воқеага ойдинлик киритиш мақсадида аэропортга борди.

Икки соатдан ошиқроқ вақт мобайнида Вамара қидирилди ва якунда ППХ ҳодими билан суҳбатдан сўнг футболчи учиб кетиш залида эканлиги маълум бўлди.

Залга киргач, ивуаралик футболчи йўловчилар учун ажратилган махсус жойнинг оёқ ости қисмида ухлаётганига гувоҳ бўлдик. Кейинчалик Вамара ҳақиқаттан ҳам 2 кун аэропортда тунаб қолганини ўзи ҳам таъкидлаб ўтди.

Диаррассоубанинг ҳолати ҳозирда яхши ва у Тошкентдаги меҳмонхонага жойлаштирилди.

Хўш, ўзи футболчи нега пойтахтга келганди?

Вамара "Бухоро" клуби номидан Тошкентга чақирилган, бироқ "Бухоро"нинг бирорта мутасаддиси уни кутиб олмаган, натижада у 2 кун қаровсиз қолган. Аэропорт атрофида ишлайдиганларнинг айтишича, унинг ёнида пули ҳам қолмаган ва ҳатто телефон қуввати ҳам ўчган. Хоп энди, бухороликлар номидан жўнатилган ҳужжатга эътибор қаратсак, ҳеч ҳам расмий ҳужжатга ўхшамайди.

Унда кўплаб имловий хатолар мавжуд ва энг катта нозослик "Бухоро" клуби мураббийи сифатида Муҳсин Муҳаммадиевнинг имзоси турибди. Ваҳоланки, Муҳаммадиев 3 йил аввал клубни тарк этган. Бу ҳолатга ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ҳам реакция билдириб ўтди.

Энг аянчли ҳолат эса 17 ёшли футболчи 5800 доллар атрофидаги суммани уни "Бухоро" номидан таклиф этган фирибгарлар ҳисобига ўтказиб берган. Қолаверса, у ўз юклари қаерда эканлигини ҳам аниқ билмайди.

Киритилди: 19:48, 22.05.2023.
Ўқилди: 3017 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.