Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче 2-2 Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина 2-1 Лацио
22/09 17:00 Хетафе 1-1 Леганес
22/09 17:30 Марокаш 1-4 Португалия
22/09 17:30 Панама 8-3 Тожикистон
22/09 18:00 Брайтон 2-2 Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца 1-2 Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-1 Сельта
22/09 19:30 Сурхон 0-1 Бунёдкор
22/09 20:00 Франция 1-4 Эрон
22/09 20:00 Венесуэла 7-3 Гватемала
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

"Наполи" чемпионликни қўлга киритди, аммо парчаланишни бошладими?

Баҳо:
+ | -

“Наполи” 33 йил ичида биринчи марта Италия чемпионига айланди, бироқ неаполликлар клуби мухлислари чемпионликни нишонлашга улгурмай туриб, улар нохуш хабар эшитишди. Кейинги мавсумда "олтин" жамоа парчаланиб кетиши эҳтимоли бор.

Аввало, жамоанинг асосий қурувчиси Лучано Спалеттининг “Наполи”даги келажаги сўроқ остида. ОАВ маълумотларига кўра, 64 ёшли мураббий клуб хўжайини Аурелио Де Лаурентис билан зиддиятга эга. Corriere dello Sport хабарига кўра, Спаллеттининг раҳбар билан муносабатлари ниҳоятда ёмонлашган.

Куни кеча Де Лаурентис Спалетти билан зиддиятга оид миш-мишларни тарқатиб юбориш ўрнига тасдиқловчи изоҳ берди.

“Албатта, қолса яхши бўларди. Лекин озодлик беқиёс ва бебаҳо неъматдир, қанотимни ҳеч ким қайирмаслиги каби мен ҳам бировнинг қанотини қайирмайман. Асосийси, миннатдор бўлиш. Ва берганга ҳам, олганга ҳам”, - деди "Наполи" эгаси.

Аввалроқ, “Наполи” раҳбарияти Спалетти билан шартномани автоматик равишда 2024 йилнинг ёзига қадар узайтириш бандидан фойдалангани маълум бўлганди. Бундан ташқари, Лучанонинг ўзи ҳам бу ҳақда огоҳлантирилмаган. Спаллетти, Италия маълумотларига кўра, маошини 2,8 миллион евродан 4,5 миллион еврога оширишни сўрамоқда. La Repubblica нашри хабарига кўра, Де Лаурентис мураббий билан учрашиб, унга 2025 йилнинг ёзига қадар маошини 3.5 миллион еврогача ошириш билан шартнома таклиф қилган. Бу Лучанога ёқмади ва у рад этди.

“Интер” билан ўйиндан сўнг Лучанонинг ўзи кескин баёнот берди: “Қарор қабул қилинди. Сиз ҳар куни фикрингизни ўзгартирмайсиз. Вазият узоқ вақтдан бери давом этмоқда. Эрталабдан кечгача ишлаганингизда, баъзи нарсалар сизнинг бошингизда пишиб қолади. Агар сиз бу одамларга лойиқ бўлган ҳамма нарсани бера олишингизга ишончингиз комил бўлмаса, унда ўйлаш тўғри. Сиз ўйлаб кўринг, хулоса чиқаринг. Бу ўз-ўзидан пайдо бўладиган нарса эмас”.

Спалеттининг "Наполи"даги танаффусидан на мураббийнинг ўзига, на клубга фойдаси тегмайди, албатта. Ушбу мураббий келишидан олдин клуб 33 йил давомида “Скудеттони” олмаган, аммо Лучано ҳам ўзининг 30 йиллик фаолияти давомида фақат Россиядаги "Зенит" билан чемпионликни қўлга киритган. Спаллетти ва Неапол бир-бирига жуда мос келади ва улар бир-бирисиз бахтли бўлишлари ҳақиқат эмас.

Corriere dello Sport аллақачон Спалеттининг ўрнини босиши мумкин бўлган футболчилар номини билиб олди. Де Лаурентис "Наполи" билан Италия кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган Рафа Бенитес жамоасига қайтиш ҳақида ўйламоқда. Бошқа номзодлар: “Тоттенхэм”нинг собиқ бош мураббийи Антонио Конте, “Аталанта”дан Жан Пер Гасперини, “Фиорентина”дан Винченсо Италиано ва ҳатто “ПСЖ”да муваффақиятсизликка учраган Кристоф Галтье.

Айни пайтда, 2023 йил ёзги трансфер ойнасида "Наполи"нинг етакчилари кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалишда давом этмоқда. Кўринишидан, марказий ҳимоячи Ким Мин Чженинг трансфери ҳал қилинган масала. II Mattino'нинг сўзларига кўра, кореялик футболчининг "Манчестер Юнайтед"га ўтиши деярли якунланган. Бироқ, “ПСЖ” ва “Ливерпуль” Ким Мин Чже учун курашда қолмоқда. Марказий ҳимоячининг шартномасида товон пули 45 миллион евро бўлиб, “Манчестер Юнайтед” кореялик футболчининг “Олд Траффорд”га ўтиши учун “Наполи”га яна 15 миллион евро тўлашга тайёр.

Лекин, албатта, Европанинг барча топ-клублари учун “Наполи”нинг асосий трансфер мақсади Виктор Осимхендир. Тransfermarkt 100 миллион еврога баҳолаган Италиянинг янги чемпионларининг энг қиммат футболчиси Де Лаурентис жорий мавсумда 28 та гол урган 24 ёшли нигериялик футболчини бундан ҳам юқорироқ баҳоламоқда. Айни вақтда “Манчестер Юнайтед” “Челси”, “Ньюкасл” ва “ПСЖ” рақобатига қарамай, Осимхен учун курашда пешқадамлик қилмоқда.

Аммо Хвича Кварацхелия, унга топ-клублар томонидан қизиқиш бўлишига қарамай, катта эҳтимол билан "Наполи"да қолади. Журналист ва инсайдер Николо Шкиранинг хабар беришича, грузиялик вингер шартномани узайтиради. Кварацхелия ва клуб ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йилнинг ёзига қадар, янги келишув эса 2028 йилгача мўлжалланган. Лекин гапнинг мазмуни, албатта, қўшимча йилда эмас, балки футболчиларнинг маошини оширишда. Ҳозирча Хвича мавсумига 1,1 миллион евро маош олмоқда, янги шартнома эса унга 3 миллион еврони кафолатлайди.

Бир йил ўтгач, яна бир муҳим футболчи Пётр Зелинскийнинг шартномаси тугайди. Calcio Napoli хабарига кўра, у билан Неаполда ишлаган Маурицио Сарри полякни "Лацио"га жалб қилмоқчи.

Бундан ташқари, Де Лаурентис мос равишда "Верона" ва "Тоттенхэм"дан ижарага олинган Жованни Симеоне ва Тангай Ндомбелени сотиб олиш масаласини ҳал қилиши керак. Ҳар иккиси ҳам чемпионликка ҳисса қўшган бўлса-да, "Наполи"да қолмаслиги эҳтимоли юқори. "Атлетико" бош мураббийининг ўғли етарлича гол ура олмади (8та).

“Наполи”ни спорт директори Криштиану Жиунтоли ҳам тарк этиши мумкин. La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, бу мутахассис "Ювентус"нинг янги раҳбарияти учун устувор мақсад ҳисобланади.

Нима бўлганда ҳам, Спалеттисиз "Наполи" чемпионликни ҳимоя қилиши қийин бўлиши аниқ.

Киритилди: 23:38, 22.05.2023.
Ўқилди: 4117 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.