Англиянинг “Ньюкасл” жамоаси Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди, бунинг учун ғалаба қозониш ҳам шарт эмасди – “Лестер” билан ўйинда дуранг ҳам етарли эди ва жамоалар дуранг ўйнади.
"Қарғалар" бош мураббийи Эдди Хау жамоанинг Чемпионлар лигасига йўлланма олгани ҳақида фикр билдирди, у "Ньюкасл" стадионида Европанинг энг кучли клубларини кўриш имкониятига эга бўлган мухлислардан жуда хурсанд.
"Бу катта енгиллик, қувонч. Жамоамиз учун, мухлислар учун ажойиб оқшом. Албатта, биз бундай натижани кутмагандик, дадил режалар бор эди, лекин кучли тўртликка кира оламиз деб ўйламагандик. Йигитлар ажойиб мавсум ўтказишди, мен уларни етарлича мақта олмайман" - деди Хау BBC Sport билан суҳбатда.