Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Брайтон" ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседо ёзда ўзининг ҳозирги жамоасини тарк этади.
Олдинроқ 21 ёшли эквадорлик футболчига "Арсенал" ва "Ливерпуль" клублари қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. Кайседонинг "Брайтон" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган. Transfermarkt портали ҳимоячини 55 миллион еврога баҳоламоқда.
Кайседо жорий мавсумда “Брайтон” сафида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширган. Футболчи 2021 йилнинг февраль ойидан буён инглиз клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Аввалроқ у Эквадорнинг "Индепендьенте" клубида ўйнаган.