Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Дилшод Комилов: "Ғалаба қозондик ва буни яна давом эттирамиз"

Баҳо:
+ | -

“Андижон” клуби сафида тўп тепаётган истеъдодли ҳимоячи Дилшод Комилов “Қизилқум” устидан қозонилган ғалабадан сўнг “Андижон” матбуот хизматига ўз фикрларини билдирди.

— Муҳим ўйинда муҳим ғалаба қўлга киритилди. Айтинг-чи, беллашув сиз кутгандек кечдими?
— Учрашувга тайёргарлигимиз зўр бўлди. Жамоамиздаги ҳамма бу ўйинни ютишимизни биларди. Чунки муҳим эди. Биздан юқорида турган клубларга яқинлашиб олишимиз керак эди. Навбатдаги турда “Турон” билан ўйнаймиз ва бу ҳам биз учун муҳим. Худо хоҳласа, ғалаба қозониб мухлисларимизни яна хурсанд қиламиз. “Қизилқум”га қарши беллашув биз ўйлагандек бўлмади. Бошқа учрашувларга солиштирсак, олдинлари яхши ўйнаб туриб ютқазиб қўяётгандик. Бу сафар ўйинимиз ўзимиз кутганчалик чиқмади, аммо иккита керакли голларни уриб, ютиб кетдик. Рақиб ҳам яхши тайёргарлик кўрган экан. Бизга жиддий қаршилик кўрсатишди.

— Учрашувда сиз учун энг асабий ҳолат қайси вазиятда кузатилди?
— Биринчи бўлимда ҳакам кўп ҳолатларда бизга қарши хуштак чалди. Сариқ карточклар кўрсатди. Менга ҳам 15-дақиқада сариқ карточка берди. Учрашув бошларидаёқ огоҳлантириш олгач, қолган дақиқаларда эҳтиёткорлик билан ўйнаш керак бўлади. Лекин иккинчи бўлимда ҳакам яхши бошқарди.

— “Андижон”нинг ўтказган 10 та ўйини бўйича нима деган бўлардингиз?
— Жамоамиз жуда яхши. Ажойиб футболчилар йиғилган. Фақат омадимиз келмаган учрашувларда ютқазиб қўйдик. “Сурхон”, “Сўғдиёна”, ОКМК каби клубларга қарши учрашувларда ғалаба қозонишимиз мумкин эди, лекин насиб қилмади. Ҳаммаси Худодан. Мана, куни кеча ғалаба қозондик ва буни яна давом эттирамиз. Жамоалар дастлабки 5-6 та тургача ўйин услубини топгунича ҳар хил тактик услубларни қўллаб кўради. Бошиданоқ ҳаммаси зўр бўлиб кетмайди. Худога шукр, бош мураббийимиз томонидан берилаётган тактикарлани тушуниб, яхши ҳаракат қиляпмиз. Биз бундан ҳам яхши ўйинлар кўрсатиб, ишқибозларимизни қувонтира оламиз.

— Юқорида айтиб ўтганингиздек, олдинда “Турон”га қарши водий дербиси турибди. Бу ўйинга тайёргарлик хусусида нималарни айтган бўлардингиз?
— Буни биламиз, ҳамма футболчилар яхши тушуниб турибди. Худо хоҳласа, бўлажак дербига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўряпмиз. Бу ўйинда ҳам мухлисларимизни хурсанд қила оламиз. Ишқибозлар ҳар доим ғалаба кутишади. Биз эса олдимизга қўйилган вазифани бажариб, уларни ғалаба билан хурсанд қилишимиз керак. “Бобур Арена”га қайтишимизни кутяпмиз. Ишқибозларимиз биз учун жуда муҳим ўрин тутади. Стадионда қанча кўп мухлис келса, бизга шунча яхши.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 06:31, 25.05.2023.
Ўқилди: 1582 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.