Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Пауло Аутуори: «Осиё Кубоги-2015 саралаши ҳақида фақат Ўзбекистон билан ўйиндан кейин ўйлашимиз мумкин»

Баҳо:
+ | -

Қатар терма жамоаси бош мураббийи Пауло Аутуори фақатгина Ўзбекистонга қарши ЖЧ-2014 саралаш ўйинидан сўнг Осиё Кубоги-2015 саралаши ҳақида ўйлаши мумкинлигини маълум қилди.

9 октябрь куни Австралиянинг Мельбурн шаҳрида 2015 йилги Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси БАА, Вьетнам ва Гонгконг терма жамоалари билан бирга «Е» гуруҳидан ўрин олган бўлса, Қатар терма жамоаси Баҳрайн, Яман ва Малайзия билан бирга «D» гуруҳидан ўрин олган.

«Биз ҳозир фақат ЖЧ-2014 саралаши доирасида Ўзбекистон билан бўлажак ўйин ҳақида ўйлаяпмиз. Осиё Кубоги-2015 саралаши ҳақида Ўзбекистон билан ўйин ўтиб бўлганидан кейингина ўйлашимиз мумкин», - деди Қатар терма жамоаси бош мураббийи Пауло Аутуори.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 16 октябрь куни ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич «А» гуруҳи 5-тур ўйинлари доирасида Қатар терма жамоаси меҳмони бўлади. Ушбу ўйин арафасида Миржалол Қосимов шогирдлари 12 октябрь куни БАА терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Қатар терма жамоаси ҳам Ўзбекистонга қарши бўлажак баҳсга муносиб тайёргарлик кўрмоқда: Аутуори шогирдлари 8 октябрь куни Иордания, 9 октябрь куни эса Уммонга қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказишди. Ҳар иккала ўйинда ҳам 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди.

«Иорданияга қарши учрашувда намойиш этилган ўйин савиясидан кўнглим тўлди, бу мени келажакка умид билан қарашимга асос бўлади. Ўзбекистонга қарши ўйинда майдонга тушадиган 11 нафар футболчини танлаб бўлганман, бундан ташқари муносиб ўринбосарларнинг ҳам борлиги имкониятларимизни оширади», - деди бразилиялик мутахассис.

«Уммонга қарши ўйинда дуранг натижа қайд этилгани ҳам адолатли бўлди. Биз терма жамоани 2015 йилги Осиё Кубоги саралашига жуда ҳам яхши тайёрлаймиз», - дея қўшимча қилди Қатар терма жамоаси бош мураббийи Пауло Аутуори.

Осиё Кубоги-2015 саралаш баҳслари 2013 йилнинг 6 февраль куни старт олади. Шу куни Ўзбекистон милллий терма жамоаси Гонгконгни қабул қилса, Қатар Малайзияни синовдан ўтказади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:29, 10.10.2012.
Ўқилди: 4682 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.