Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ирисметов, Бердиев, Холмуродов — дунё тўпурарлари сафида

Баҳо:
+ | -

Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси ҳозирда фаолият юритаётган тўпрура футболчиларнинг рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Австралия ва Сингапур фуқаролигига эга бўлган Александр Дурич ("Тампинес Роверс") 344та гол билан 1-ўринда бормоқда. Ушбу жадвал футболчиларнинг миллий чемпионатларнинг юқори дивизионларида урилган голлар асосида тузиб чиқилган.

Ушбу рейтингда "Навбаҳор" футболчиси Жаъфар Ирисметов 239та гол билан 9-ўринни эгаллаб турибди. Жаъфар 434та ўйинда шунча гол уришга муваффақ бўлган. "Бунёдкор"нинг собиқ футболчиси Ривалдо эса 278та гол билан 3-ўринни банд этган. Шунингдек, 17 ва 18-ўринларни Анвар Бердиев ("Нефтчи") ва Зафар Холмуродов ("Олмалиқ") эгаллашган.

1. Александар Дурич («Тампинс Роверс», Австралия/Сингапур) - 344 гол (473 ўйинда).
2. Максим Грузнов («Транс», Эстония) - 302 (478).
3. Ривалдо («Кабушкорп», Бразилия) - 278 (569).
4. Хуан Гарсия Ривас («Ангостура Сьюдад Боливар», Венесуэла) - 271 (619).
5. Тьерри Анри («Нью Йорк Рэд Буллс», Франция) - 258 (507).
6. Рауль («Аль-Садд», Испания) - 255 (616).
7. Серхио Рамон Ибарра («Сиенсиано», Аргентина/Перу) - 253 (465).
8. Сигурд Русфельдт («Тромсе», Норвегия) - 246 (482).
9. Жаъфар Ирисметов («Навбаҳор», Ўзбекистон) - 239 (434).
10. Рис Гриффитс («Лланелли», Уэльс) - 237 (328).
17. Анвар Бердиев ("Нефтчи", Ўзбекистон - 202 (429)
18. Зафар Холмуродов ("Олмалиқ", Ўзбекистон) - 200 (377)

Манба: www.iffhs.de
Киритилди: 09:49, 11.10.2012.
Ўқилди: 5687 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.