Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Денис Бушуев: "Қаердадир нимадир етишмаяпти"

Баҳо:
+ | -

“Андижон” – “Турон” (2:1) ўртасидаги учрашувдан кейин дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Денис Бушуев журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

— Денис Дмитриевич, ўйин ҳақида муносабатингиз?
— Салбий фикрдаман. Қизил карточка бўлгунга қадар ўйинимиз яхши чиқаётганди ва чиройли ҳаракат қилаётгандик. Қизил карточка ростдан бормиди ёки йўқмиди, ҳозир бирор фикр билдира олмайман. Шундан сўнг барчаси ўзгариб кетди ва дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади. Рақиб охирги дақиқаларда яхши ҳаракат қилди. Ўйланган режа асосида ўйнагани боис аввалига ҳисобни тенглаштириб, сўнгра иккинчи голни ҳам уришди.

— “Турон” бош мураббийи сифатида 5 та ўйин ўтказиб фақат 1 очко олинди холос. Ғалабасиз серия давом этяпти...
— Бугунги учрашув ҳақида гаплашсак мақсадга мувофиқ бўларди. Бошқа ўйинлар тўғрисида гапириш ҳозир мавриди эмас, деб ўйлайман. Айтяпман-ку, биз қизил карточкагача яхши ўйнаётгандик. Яна битта гол уриш имконияти ҳам бор эди. Жамоамиз ёмон ўйнамаяпти, ҳаракат қиляпти ва жон куйдиришяпти. Қаердадир нимадир етишмай қоляпти ва шунинг эвазига ғалаба қозона олмаяпмиз. Келажакка ишонч билан қараш керак. Бизда тажрибали ва шу билан бирга ёш иқтидор эгалари етишиб чиқяпти. Ёшларимиз яхши ҳаракат қилишяпти ва уларнинг келажаги порлоқ деб ўйлайман.

— “Андижон” ҳақида қандай фикрдасиз? Рақиб сиз кутгандек ўйин намойиш этдими?
— Ҳозир ҳар бир жамоа билан ўйнаш анча мураккаб. Ҳар қандай рақибга яхши тайёргарлик кўриб майдонга тушмасангиз керакли натижага эриша олмайсиз. Юқоридаги ёки пастдаги бешталик бўладими, қайси жамоа бўлишидан қатъий назар яхши ўйин кўрсатиш зарур. Чемпионатдаги барча клубларда яхши жамоа шаклланган ва барчаси кучли ўйин кўрсатишяпти. Лекин биз барибир бугун яна мағлубиятга учрадик.

— Билишимча, “Андижон” бош мураббийи Александр Хомяков билан танишсиз-а?
— Биз бир-биримизни яхши таниймиз. Мураббийлик ўқув курсида бирга таҳсил олганмиз. Кўрмаганимга анча бўлганди. Уни ғалаба билан табриклайман ва кейинги ишларига омад тилайман.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 06:04, 28.05.2023.
Ўқилди: 977 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.