Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

"Тоттенхэм" ўзига бош мураббий қидирмоқда: клубда олтита вариант бор

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" учун "мураббий ови" давом этади. Клуб яқинда "Фейеноорд" устози Арне Слот учун таклиф юборганди. Аммо нидерландиялик мутахассис ӯз жамоасида қолишини билдирди. "Фейеноорд" раҳбарияти билан кечган музокаралардан кейин Слот кетмайдиган бўлди. Шу сабаб "шпорлар" ўзига бошқа мутахассис қидириши лозим. Лондон клуби мана 60 кундирки, бош мураббийсиз ҳаракат қилмоқда. Жамоа раҳбарияти март ойида Антонио Контени ишдан олганди.
"Тоттенхэм", аввалига собиқ мураббий Маурисио Почеттинони яна қайтармоқчидай туюлганди. Аммо аргентиналик мутахассис айни дамда "Челси"га келадиган бўлиб турибди. Эндиликда, Даниэль Леви бошқа номларни кўздан кечириши керак. Қуйида ўша номлар келтирилади.

Луис Энрике

"Барселона"нинг собиқ устози Испания термасини бошқараётган эди. Аммо унинг шогирдлари Қатардаги Жаҳон чемпионатида Марокашга имкониятни бой бергач, у ишдан олинди. Энрике "Челси"даги иш жойи учун интервьюда қатнашган. Аммо бу жараён муваффақиятли бўлмаган. Сўнгги хабарларга кўра, эндиликда, 53 ёшли мутахассис учун "Тоттенхэм" курашиб кўради.

Юлиен Нагельсман

Немис мураббийи икки ҳафтача олдин "Тоттенхэм" учун жиддий номзод сифатида кўриниш берганди. Аммо клуб раҳбарияти Нагельсман борасида шошмасликни маъқул кўрди. Гарчанд 35 ёшли мутахассиснинг мавқейи баланд бўлсада, "шпорлар" бу мавзуда қарор қабул қилишга қийналмоқда. Негаки, клубда спорт директори тайинлаш билан боғлиқ муаммолар ҳам мавжуд.

Грэм Поттер

"Челси"нинг энг омадсиз мураббийларидан бирига айланган Поттер, Лондон жамоасида оғир даврларни ўтказишга мажбур бўлди. У апрель ойининг бошида ўта қониқарсиз натижалари сабабли ишдан олинганди. "Челси" Поттерни тайинлашидан олдин "Тоттенхэм" ҳам унга оғиз солиб кўрмоқчи бўлган. Аммо бу иш амалга ошмайди. Айтиш мумкинки, "Шпорлар" учун собиқ "Челси" мураббийларини олиб келиш омад келтирмаяпти. Буни Антонио Конте ва Жозе Моуриньо мисолида кўрдик.

Лучано Спаллетти

Тажрибали итальян мутахассиси "Наполи"дан кетиш бўсағасида тургани айтилмоқда. Гарчанд у неополликларни Марадона давридан кейин илк бор чемпионликка эриштирган бўлса ҳам, унинг клуб раҳбарияти билан муносабатларига совуқчилик тушган. Унинг ҳозирги ҳолати Антонио Контенинг 2021 йилги "Интер"даги аҳволига ўхшайди. Спаллетти учун "Тоттенхэм" курашиб кўрса бўлади.

Бренден Рожерс

"Лестер"дан ҳайдалган мураббийнинг сўнгги ўн йилликда кўп марта "Тоттенхэм"га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо бу нарса амалга ошмади. Рожерс яхши мураббий. Аммо унинг ҳозирги мавқейи кенг жамоатчилик олдида анча тушиб кетди. Шу сабаб бу вариант борасида яхшилаб ўйлаб кўрилиши керак.

Руд ван Нистелрой

"Манчестер Юнайтед" афсонаси жорий мавсумда "ПСВ"да анча муваффақиятли ишлади. Аммо клуб раҳбарияти билан келишмовчилик сабабли ван Нистелройнинг дебют фаолияти омадсизликка юз тутди. Шунга қарамай, у "ПСВ"ни Нидерландия кубоги соҳибига айлантира олди. Айни дамда Руд ван Нистелрой ишсиз ва "шпорлар" уни таклиф қилса бўлади.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 10:46, 28.05.2023.
Ўқилди: 2154 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.