Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

АПЛ. Сўнгги кун кўп нарсани ҳал қилади

Баҳо:
+ | -

Премьер-лига ўз якунига етиб келди. Жорий мавсум, шубҳасиз, ажойиб ўтди. Ҳа, чемпионлик масаласи аллақачон "Манчестер Сити" томонидан ҳал этилди. Аммо сўнгги тур жадвалнинг пастки қисмида ўзгаришлар ясаши мумкин. Бунда, энг аввало, жадвалнинг пастки қисмига эътибор қаратиш керак. "Саутгемптон" Чемпионшипга йўл олган бўлса, яна учта клубдан иккитаси унга шерик бўлиши керак. Шунингдек, айрим клублар учун еврокубоклар масаласи ҳам ҳал қилинади.

Кучли тўртлик

ЕЧЛ учун кураш мавсум давомида қизғин кетди. "Манчестер Юнайтед" сўнгги турда "Челси"ни мағлуб этиб, сўнгги йўлланмага эга чиқди. Шундай қилиб, янги мавсумда "Манчестер Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "МЮ" энг нуфузли қитъа турнирида иштирок этади. Аммо бу ерда ҳам кичик интрига бор. Учинчи ўринни ким олиши ҳал бўлгани йўқ. 38 тур бунга ойдинлик киритиб беради.

Европа лигаси ва ЕКЛ учун ҳам кураш кечди. Кутилганидек, "Ливерпуль" ва "Брайтон" бешинчи ва олтинчи ўрин билан кейинги мавсумдан Англиянинг шарафини ЕЛда ҳимоя қиладиган бўлди. Шунингдек, "Вест Хэм" ҳам ЕЛда қатнашиш имкониятига эга. Бунинг учун лондонликлар ЕКЛ финалида "Фиорентина"ни енгиши керак бўлади.
Европа Конференсиялар лигаси борасида кучли рақобат сақланиб қолмоқда ва ҳаммаси бугун ҳал қилинади. Негаки, йўлланма берувчи, еттинчи поғона учун учта клуб курашмоқда. Улар: "Тоттенхэм", "Астон Вилла" ва "Брентфорд"дир.
Улар 38 турда мис равишда "Лидс", "Брайтон" ва "Манчестер Сити"га қарши курашади.

Сўнгги еврокубок йўлланмаси учун курашда "Астон Вилла" яхши имкониятга эга. Агарда бирмингемликлар мағлуб бўлса, "Брентофорд" ғалаба қозониб, "Шпорлар" дурангга эришса, у ҳолда "Тоттенхэм" еттинчи ўринга чиқади. Шунингдек, бу жамоа ғалаба қозониб, қолганлар дуранг ёки мағлубият қайд этса ҳам, йўлланмага эга бўлади.
"Брентфорд"нинг масаласи сал қийинроқ. Негаки, улар "Манчестер Сити"ни ютиб, рақибларнинг мағлубияти ёки дурангини кутишга мажбур.

Ваниҳоят, ҳамманинг кўзи ким АПЛда қолишини белгилаб берувчи баҳсларга қаратилади. Негаки, бу ерда ҳам битта ўрин учун учта клуб даъвогар бўлиб турибди. "Эвертон" қолиш учун яхши имкониятга эга. Агар ливерпулликлар ўз ўйинида ғалабага эришса, қолганларнинг натижалари аҳамиятсиз бўлади. Негаки, мерсисайдликларга рақиб бўлган "Лидс" ва "Лестер" шундоқ ҳам пастки учликда турибди. Бу икки жамоада очколар тенг. Шу сабаб уларни фақатгина ғалаба қониқтиради. Хусусан, "Лестер" ўз ўйинида ютиб, "Эвертон"дан мағлубият ёки дуранг кутиши керак. Негаки, "тулкилар"нинг тўплар фарқи "Эвертон"никидан яхшироқ. "Лидс"га фақат ғалаба ва қолган жамоаларнинг фақат мағлубияти кифоя бўла олади.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 17:52, 28.05.2023.
Ўқилди: 1407 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.