Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Футзал. Учинчи кун ўйинлари натижалари

Баҳо:
+ | -

9 октябрь куни старт олган футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатидаги илк дуранг натижа фақатгина учинчи ўйин кунига келибгина қайд этилди.

11 октябрь куни «Ўзбекистон» спорт мажмуасида футзал бўйича Ўзбекистон 17-чемпионати 1-тур учинчи кун ўйинлари бўлиб ўтди. Унда янги мавсумдаги биринчи ва ҳозирча ягона дуранг натижа қайд этилди. «Турон-С» ва «Бунёдкор» жамоалари ўртасидаги муросасиз баҳсда 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

«Гулистон» ҳамда «Ардус» жамоалари ўртасидаги ўйин жуда ҳам кескин ва курашларга бой тарзда ўтди. «Ардус» ушбу ўйинда ўзининг «қуруқ» ҳисобли ғалабалар сериясини тўхтатишга мажбур бўлди. Шунга қарамай, пойтахтлик футзалчилар сирдарёлик рақиблари дарвозасини 9 бор ишғол этишга муваффақ бўлишди ва ўйинни ўз фойдаларига ҳал қилишди. «Гулистон» устидан 9:5 ҳисобида устун келган «Ардус» айни вақтда мусобақа карвонбошиси бўлиб турибди.

Дастлабки икки ўйин кунида ғалаба нималигини билмаган «Пахтакор» ва «Нафис» жамоалари ўзаро ўйинда мусобақа жадвалидаги ҳолатларини яхшилаб олиш учун бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Бу борада «Пахтакор» омадлироқ чиқди: ўз дарвозасидан иккита тўп ўтказиб юборган бўлса-да, рақиб дарвозасини уч марта ишғол этишга муваффақ бўлди.

Қайд этиш жоиз, учта ўйиндан сўнг фақатгина «Ардус» ва «Максам-Чирчиқ» жамоаларигина юз фоизлик натижани қайд этишган. 12 октябрь куни янги чемпионат I босқичи 1-турининг марказий ўйинида ушбу жамоалар ўзаро майдонга чиқишади.

Ўзбекистон чемпионати I босқич 1-турнинг қолган ўйинлари тақвими
11 октябрь, пайшанба
10:00. «Турон-С» - «Бунёдкор» 3:3
12:00. «Гулистон» - «Ардус» 5:9
14:00. «Строитель-З» - «Максам-Чирчиқ» 2:6
16:00. «Пахтакор» - «Нафис» 3:2
18:00. «Локомотив» - «Когон» 9:1

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Ардус 3 3 0 0 25-5 9
2 Максам-Чирчиқ 3 3 0 0 18-3 9
3 Бунёдкор 3 2 1 0 13-8 7
4 Локомотив 3 2 0 1 24-6 6
5 Гулистон 3 2 0 1 20-14 6
6 Турон-С 3 1 1 1 12-13 4
7 Пахтакор 3 1 0 2 5-13 3
8 Когон 3 0 0 3 3-20 0
9 Нафис 3 0 0 3 6-24 0
10 Строитель-Зарафшон 3 0 0 3 5-25 0

Ўзбекистон чемпионати I босқич 1-турнинг қолган ўйинлари тақвими
12 октябрь, жума
10:00. «Нафис» - «Турон-С»
12:00. «Бунёдкор» - «Строитель-З»
14:00. «Гулистон» - «Локомотив»
16:00. «Когон» - «Пахтакор»
18:00. «Ардус» - «Максам-Чирчиқ»

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 21:04, 11.10.2012.
Ўқилди: 4232 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.