Маурисио Почеттино "Челси"нинг янги бош мураббийи бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Душанба куни аргентиналик мутахассис бир йилга узайтириш варианти билан икки йиллик шартнома имзолагани маълум бўлди. "Челси" сайти саҳифаларида Тодд Боэлининг қўшма баёноти эълон қилинди.
"Спорт жамоаси машаққатли ва пухта ўйланган жараённи амалга оширди, бу билан кенгаш фахрланади.
Маурисионинг “Челси”га ўтишидан хурсандмиз. Бу ажойиб тажрибага эга бўлган жаҳон даражасидаги мураббий. Ҳаммамиз унинг ишни тезроқ бошлашини интиқлик билан кутамиз", — дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" кейинги мавсумда еврокубокларда ўйнамайди. Якунланган чемпионатда лондонликлар бор-йўғи 12-ўринни эгаллади.