Кириш Регистрация

Хави Ансу Фатининг кетишини инкор этмади

Баҳо:
+ | -

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес ҳужумчи Ансу Фати яқин орада жамоадан кетишини инкор этмади. Испаниялик мутахассис футболчининг келажаги молиявий фейр-плей билан боғлиқ вазиятга боғлиқлигини такидлади.

"Бир йил олдин мен Пьер-Эмерик Обамеянгнинг жамоани тарк этишини истамасдим, аммо ҳаммаси молиявий фейр-плей ҳолатига боғлиқ эди. Биз иқтисодий вазиятга қарашимиз керак. Бу нафақат Фатига, балки бошқа футболчиларга ҳам тегишли”, - дея Хавидан иқтибос келтиради журналист Фабрицио Романо.

Эслатиб ўтамиз, Фатининг ўзи "Барселона"ни тарк этишни истамаяпти. Аммо футболчига Англия Премьер-лигаси клубларидан жиддий қизиқиш бор.

Киритилди: 13:29, 30.05.2023.
Ўқилди: 1624 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик