Мадриднинг “Реал” клуби “Вильярреал” ҳужумчиси Николас Жексонга қизиқиш билдирмоқда.
Marca нашри хабарига кўра, "қироллик клуби" Сенегал терма жамоаси футболчисига ҳам қизиқиш билдирмоқда.
21 ёшли Николас жорий мавсум Испания чемпионатининг асосий кашфиётларидан бирига айланди. "Реал Мадрид"нинг асосий ҳужумчиси Карим Бензема тез орада жамоани тарк этиши мумкинлигини инобатга олсак, Жексон франциялик футболчининг тўғридан-тўғри ўринбосар сифатида кўрилаётган бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Жексон жорий мавсум Испания чемпионатида 11 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt портали футболчини 15 миллион еврога баҳоламоқда.