Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Эркин агентга айланган 7 юлдуз

Баҳо:
+ | -

Бу мавсум ҳали тугамади, лекин биз аллақачон эркин агентга айланган бир нечта футболчиларни биламиз. Расмий равишда уларнинг шартномалари июнь ойида тугайди, бироқ уларнинг амалдаги клублари мавсум охирида футболчиларни тарк этишини элон қилишган. Рўйхатимизда еттита юлдуз футболчи бор. Уларнинг кўпчилигини ишонч билан улар тарк этган клубларининг афсоналари деб аташ мумкин.

Роберто Фирмино: «Ливерпуль» → эркин агент

Ҳозирги «Ливерпуль»ни Фирминосиз тасаввур қилиш аллақачон қийин. Ахир у саккиз йилни клубда ўтказди. Форвард кўплаб ёқимли хотираларни сақлаб қолди: Чемпионлар лигасидаги ғалаба (2018/2019 йилги мавсум), барча ички турнирлардаги ғалабалар. Бу мавсум Бобби учун чалкаш бўлди. Қишда у жароҳати сабаб бир ярим ой майдонга тушмади, баҳорда эса олти марта расмий ўйин учун қайдномага киритилмади. Шунга қарамай, Фирмино чемпионатда 11 та гол урди.

Май ойида «Ливерпуль» бразилиялик футболчининг шартномаси тугаши сабабли жамоани тарк этишини эълон қилганди. Фирмино жамоа билан хайрлашди. Биринчидан, у Премьер-лиганинг иккита финал учрашувида биттадан гол урди. Ва кейин у 200 та совға қутиларини тайёрлаб, дўстлари, оила аъзолари, жамоадошлари ва «Ливерпуль» ходимларига тарқатди. Энди Робертода бошқа клублар билан музокаралар олиб бориш имконияти бор.

Жеймс Милнер: «Ливерпуль» → эркин агент

Инглиз 37 ёшида ҳам талабга эга. Бир неча ҳафта олдин Милнер «Ливерпуль»ни тарк этаётгани маълум бўлди, аммо у узоқ вақт жамоасиз қолмайди. Кўринишидан, фахрий яқин орада тарихда илк бор еврокубокларда иштирок этадиган «Брайтон» билан шартнома имзолайди. Жеймс «Ливерпуль»да саккиз йил давомида (332 та ўйин) ўйин ўтказди ва «Энфилд» ходимлари уни оригинал совға билан тақдирлашди.

Серхио Бускетс: «Барселона» → эркин агент

Бускетс «Барселона»ни тарк этади. Ҳа, ҳа, сиз тўғри тушундингиз. У каталонияликларнинг ёшлар таркибидан ўтди, иккинчи жамоада ўйнади ва 2008 йилдан бери асосий жамоада ўйнайди. Серхио «Барса» сафида 722 та ўйин ўтказганини эслаш кифоя - бу ажойиб натижа! Клуб бу мавсумда ҳам тажрибали футболчига (34 ёш) умид қилди, чунки у 42 марта майдонга тушди. Ва кейин молиявий масалалар Бускетсдан муҳимроқ бўлиб чиқди.

"Барселона" бош мураббийи Хавининг сўзлари ҳам Бускетснинг аҳамияти ҳақида гапиради. У кейинги трансфер ойнасида Серхиони алмаштиришни клуб учун устувор вазифа деб атади. Энди кўк-анорранглиларга юқори савияли ҳимоячи ярим ҳимоячи керак. Бускетснинг ўзи ҳам «Барселона»га қайтишини истисно қилмади. "Мен кетяпман, лекин хайрлашмайман", - бу испанияликнинг хайрлашув маросимида айтган сўзлари. Серхио жорий мавсум каталонияликлар сафида 32-совринни қўлга киритди. 

Хорди Алба: «Барселона» → эркин агент

Албанинг рақамлари Бускетсникига қараганда оддийроқ, аммо у Барса афсонаси деган номга ҳам лойиқ эди. Шундай бўлсада, Хорди 11 йилни клуб билан ўтказди (459 ўйин) ва жамоа билан 18 чемпионликни қўлга киритди. Ҳа, ва бу мавсумда у 30 марта майдонга тушди. Испаниялик инсайдерларнинг хабар беришича, Альба клубдан бонус сифатида олиши мумкин бўлган муносиб миқдордаги пулдан воз кечган.

Лукас Моура: «Тоттенхэм» → эркин агент

Бразилиялик футболчи «ПСЖ»дан кўчиб ўтганидан беш ярим йил ўтиб Лондон клубини тарк этади. 2019 йилда Моура Чемпионлар лигасининг ярим финалида ранг-баранг ўйин кўрсатди. Унинг «Аякс»га (3:2) қарши жавоб ўйинидаги хет-трики ҳамманинг ёдида бўлса керак. "Лондонликлар" уч бўлим якунига кўра 0:3 ҳисобида орта қолаётган эди ва шундан сўнг фақат Моура гол урди. Шу тариқа "шпорлар" Чемпиоанлар лигаси финалига йўл олди. 

Рафаэль Геррейро: "Боруссия Д" → эркин агент

Етти йил аввал немис клуби камтарона "Лорьен" футболчисини 12 миллион еврони сотиб олган эди. Клуб ва футболчида фантастик сценарийда иштирок этиш учун ажойиб имконият пайдо бўлди. «Боруссия» узоқ кутилган чемпионликни қўлга киритишига 90 дақиқа қолганди, аммо финал ҳуштаги янграганидан сўнг чемпионлик қўлдан чиқарилди. 

Эртаси куни Геррейро клуб билан хайрлашди. Умуман олганда, Геррейро жуда кучли мавсум ўтказди - 36 та ўйин натижасига кўра 6 + 14. 

Манба: www.championat.com
Киритилди: 16:32, 30.05.2023.
Ўқилди: 5763 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.