Аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг келажаги кундан-кунга ойдинлашиб бормоқда. 35 ёшли ҳужумчи Франциянинг "ПСЖ" жамоасини тарк этишга яқин турибди ва янги жамоа изламоқда.
Инсайдер Марсело Бечлернинг ижтимоий тармоқларида ёзишича, "Барселона" футболчига даъвогарлар қаторидан чиқиб кетган. Клубнинг молиявий фейр-плей билан боғлиқ муаммолари туфайли Лионелнинг "кўк-анорранглилар" сафига қайтиши имконсиз.
Мессига асосий даъвогар Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клуби ҳисобланади. Клуб аргентиналик футболчига мавсум учун 500 миллион евро тўлашга тайёр. Леонинг хизматларига "Интер Майами" ҳам қизиқмоқда.