Кириш Регистрация
15/02 00:45 Болонья 3-2 Торино
15/02 01:00 Брайтон 3-0 Челси
15/02 01:00 Жирона 1-2 Хетафе
15/02 14:15 Қатар 1-3 Австралия
15/02 16:30 Қирғизистон 2-5 Хитой
15/02 17:30 Лестер 0-2 Арсенал
15/02 18:00 Леганес 3-3 Алавес
15/02 19:00 Аталанта 0-0 Кальяри
15/02 20:00 Астон Вилла 1-1 Ипсвич
15/02 20:00 Фулхэм 2-1 Ноттингем Форест
15/02 20:00 Саутгемптон 1-3 Борнмут
15/02 20:00 Вест Хэм 0-1 Брентфорд
15/02 20:00 Манчестер Сити 4-0 Ньюкасл
15/02 20:15 Осасуна 1-1 Реал Мадрид
15/02 22:00 Лацио 2-2 Наполи
15/02 22:30 Кристал Пэлас 1-2 Эвертон
15/02 22:30 Атлетико 1-1 Сельта
16/02 00:45 Милан 1-0 Верона
16/02 01:00 Вильярреал 1-1 Валенсия
16/02 12:00 КХДР 1-2 Иордания
16/02 14:15 Яман 0-6 Эрон
16/02 16:30 Фиорентина 0-2 Комо
16/02 16:30 Саудия Арабистони 0-1 Ироқ
16/02 16:30 Индонезия 1-3 Ўзбекистон
16/02 18:00 Эспаньол 1-1 Атлетик Бильбао
16/02 19:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
16/02 19:00 Монца - Лечче
16/02 19:00 Удинезе - Эмполи
16/02 20:15 Вальядолид - Севилья
16/02 21:30 Тоттенхэм - Ман. Юнайтед
16/02 22:00 Парма - Рома
16/02 22:30 Мальорка - Лас-Пальмас
17/02 00:45 Ювентус - Интер
17/02 01:00 Бетис - Реал Сосьедад
17/02 12:00 Сурия - Япония
17/02 16:15 Таиланд - Жанубий Корея

Европа Лигаси финал учрашуви рақамларда

Баҳо:
+ | -

Европа Лигасининг финал учрашувида “Севилья” Венгриянинг Будапешт шаҳрида “Рома”ни пенальтилар сериясида мағлуб этди.

Мусобақа ҳамда клубларга оид рақамлар

Европа Лигаси / УЕФА Кубоги тарихида биринчи марта қаторасига уч мавсумда ғолиб пенальтилар серияси орқали аниқланди.

Финал учрашувида 13 марта сариқ карточка кўрсатилди ва бу мусобақанинг рекордига айланди. Бунгача Европа Лигаси тарихидаги ҳеч қайси ўйинда бунчалик кўп огоҳлантириш берилмаган. Баҳсда “Рома” футболчилари етти марта сариқ карточка олди. Бу бир клуб учун рекорд ҳисобланади.

Испан жамоалари 2001 йилдан бери бошқа мамлакат клубларига қарши ўтган қаторасига 18-финалда ғолиб чиқмоқда. Сўнгги марта 2000/01 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси финалида “Бавария” “Валенсия”ни, УЕФА Кубоги финалида эса “Ливерпуль” “Алавес”ни мағлуб этганди.

Испан клуби 14 марта Европа Лигаси/УЕФА Кубоги бош совринига эга чиқди. Англия ва Италия клублари 9 марта, Германия жамоалари эса 7 марта ушбу совринга эга чиққан.

“Севилья” ўз тарихида еттинчи марта Европа Лигаси / УЕФА Кубоги ғолибига айланди (2006, 2007, 2014, 2015, 2016, 2020 ва 2023). Бу рекорд ҳисобланади. Шунингдек, клуб бир марта Европа Суперкубогида ҳам ғолиб чиққан. Клуб ички мусобақаларда жами еттита совринга эга чиққан.

“Севилья” келаси мавсум “Барселона”, “Реал”, “Атлетико” ва “Реал Сосьедад” билан бирга ЕЧЛда иштирок этади. Жамоа айни вақтда Ла Лигада 11-ўринда бормоқда.

“Рома” пенальтилар сериясигача етиб борган иккинчи финалда мағлуб бўлди. Жамоа 1983/84 йилги мавсумда Европа Чемпионлар Кубоги финалида “Ливерпуль”га пенальтилар сериясида ютқазган.

Футболчи ва мураббийларга оид фактлар

“Севилья” устози Хосе Луис Мендилибар мураббийлик фаолиятидаги биринчи совринини қўлга киритди. Мутахассис Андалусия клубига 2023 йилнинг март ойида тайинланганди. Шунингдек, 62 ёшли мураббий мусобақада ғолиб чиққан энг кекса мутахассисга айланди.

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо фаолияти давомида биринчи марта Еврокубоклар финалида мағлуб бўлди. Португалиялик мутахассис бунгача бешта финалда ғолиб чиққанди. У “Порту” билан УЕФА Кубогида ва Чемпионлар Лигасида, “Интер” мураббийлигида Европа Чемпионлар Лигасида, “Манчестер Юнайтед” бошқарувида Европа Лигасида, “Рома” устози сифатида Конференциялар Лигасида ғалаба қозонганди.

“Севилья” футболчиси Гонсало Монтиэл ҳал қилувчи пенальтини голга айлантирди. Футболчи Аргентина терма жамоаси сафида 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионати финалида ҳам сўнгги пенальтини тепиб, гол урганди.

“Рома” футболчиси Жанлукка Манчини Европа Лигаси финалида ўз дарвозасига гол уриб қўйган иккинчи футболчига айланди. Бунгача 2018/19 йилги мавсум финалида “Интер” футболчиси Ромелу Лукаку “Севилья”га қарши ўйинда автогол киритган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:45, 01.06.2023.
Ўқилди: 1639 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.