"Бёрнли" айни пайтда Премьер-лигадаги ўйинлар учун тайёргарлик кўрмоқда. Клуб сўннги 6 йил ичида илк бор Чемпионшипда ҳаракат қилади ва энди бор эътиборини яна олий дивизионга қаратиши мумкин. Уларни АПЛда нималар кутиб турибди?
Камроқ ўйинлар, зич тақвимлардан холилик
Чемпионшипда бу жамоа 46 та ўйинда иштирок этди. Бу АПЛдагидан 8 тага кўп дегани. Шунга мувофиқ одатдагидан анча тиғиз тақвимлар юзага келди. Ҳар қалай энди сешанбада ўйинлар жуда кам бўлади, айниқса 48 соат ичида ўтган иккиталик учрашувлар. Жамоа шунингдек, ўтган йили июль ойида баҳсларга киришганини ҳисобга олсак, ҳозир анча чарчоқ ҳолатлари билиниб турибди. Жаҳон чемпионати учун олинган бир ҳафталик танаффус ҳам режаларга анча ўзгариш киритишга сабаб бўлди. Янги мавсумдан эса юқоридаги ҳолатлар деярли содир бўлмайди. Мамлакат кубоги ва Лига кубоклари эса ўтган мавсумдаги билан бир хил тақвимни тақдим этади.
Оширилган даромад
АПЛга қайтиш орқали "Бёрнли" қимматли ТВ намойишидан келиб тушган катта пулларни қўлга киритади. Масалан, клуб охирги марта Премьер-лигада ўйнаган пайти - 2021/22 йилги мавсумда 123 миллион фунт ишлаб олган. Бу эса ундан битта олдинги мавсумдагидан 8 миллионга кўп дегани. Чунки жамоа 2020/21 йилги мавсумни ёпиқ эшиклар остида ўтказган.
ТВ таъсири
Ўтган мавсумда клубнинг 17 та ўйини бевосита Sky Sports орқали эфирга узатилган. АПЛда эса буларнинг сони ошиши кутилмоқда.
Ўйинчиларни ортиқча мусобақаларга қўйиб юбориш
Бу мавсум қизиган пайтда Жаҳон чемпионати каби катта турнир бўлмайди. Лекин келаси йилнинг январь-февраль ойида Африка миллатлар кубоги бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бошқа клублар сингари "Бёнрнли" ҳам бир қанча ўйинчиларини ўша ерга қўйиб юборишга мажбур.