Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Кейн "Бавария"га ўтмасликка қарор қилди

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн жорий мавсумда "Бавария"га ўтишни истамайди, деб хабар беради Bild.

Манбага кўра, немис клуби 29 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган жамоалардан бири ва уни ўз услубига энг мос ҳужумчи сифатида кўрмоқда. Бироқ, инглиз футболчиси ё "Манчестер Юнайтед"га ўтмоқчи ёки яна бир мавсумни "Тоттенхэм"да ўтказмоқчи.

Аввалроқ Кейн хорижга кетиш ниятида эмаслиги, чунки у АПЛдаги голлар сони бўйича Алан Ширернинг рекордини (260) янгилашига атиги 48 та гол қолгани ҳақида хабар берилганди.

Ҳужумчи жорий мавсумда “Тоттенхэм” сафида барча турнирлар доирасида 49 та ўйинда майдонга тушиб, 32 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали унинг нархини 90 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 00:10, 02.06.2023.
Ўқилди: 1720 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.