Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор 2-2 ОКМК
17/07 20:00 Машъал 1-0 Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор 1-1 Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

«Norway Chess». Нодирбек Абдусатторов 3-турда мағлубиятга учради

Баҳо:
+ | -

Норвегияда 10 нафар гроссмейстер иштирокидаги нуфузли «Norway Chess» турнирида кеча 3-тур баҳслари ўтказилди.

Унда Нодирбек Абдусатторов франциялик Алиризо Фиружага қарши оқ доналарда ўйнади. Ўйиннинг 30-юришигача тахтада тенг вазият сақланиб турди. Аммо 31-юришдан бошлаб ҳамюртимиз хатоларга йўл қўя бошлади. Бунинг оқибатида Нодирбек 37-юришда Фарзинидан айрилди. Баҳснинг қолган қисмида Абдусаттаров қанчалик ҳаракат қилмасин, мағлубиятдан қутулиб қола олмади.

Ватандошимиз ушбу мағлабият туфайли 6-ўринга тушиб кетган бўлса, Алиризо Фиружа 6 очко билан 2-поғонага чиқиб олди. Фабиано Каруано эса 7,5 очко билан пешқадам бўлиб турибди.

Бугун шахматчилар учун дам олиш куни ҳисобланади. Нодирбек Абдусатторов эртага Домараджу Гукешга қарши оқ доналарда ўйнайди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 05:27, 02.06.2023.
Ўқилди: 2074 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик