Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

«Металлург» характер кўрсатди ва Суперлига пешқадамини Кубок баҳсларидан чиқариб юборди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатида унчалик омади юришмай турган "Металлург" мамлакат кубогининг гуруҳ босқичи баҳсларидан муваффақиятли ўтди. Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказилган охирги тур ўйинида бекободликлар характерларини кўрсатишди ва Суперлига пешқадамларидан бирини мусобақадан чиқариб юборишди.

Учрашувни катта иштиёқ ҳамда ғайрат билан бошлаган “Металлург” тезкор гол уришга муваффақ бўлди. 4-дақиқадаёқ стандарт вазиятни Ғофуров голга айлантирди. Бурчакдан теказиб берилган тўпни Ҳусниддин кучли зарба билан рақиб дарвозасига йўллади. Ҳимоячилар тўп йўлига ғов бўла олишмади. Уларнинг панасида қолиб кетган “Нефтчи” посбони эса тўпнинг йўналишини кеч кўрди ва шундоққина қўллари ёнгинасидан ўтказиб юборди – 1:0.

Бекободга чемпионатнинг 1-турида бўлгани каби ижобий натижа учун келган меҳмонлар голдан кейин катта куч билан олдинга ташланишди. Бу эса майдон эгаларига қарши ҳужумлар эшигини очди. Биринчи тайм якунланишига етти дақиқа вақт қолганда водийликлар шундай қарши ҳужумлардан бирини ўйин қоидасини бузиш билан тўхтатишди. Дарвозадан чамаси йигирма – йигирма беш метрлар олисликдан эса жарима зарбасини Забиҳилло Ўринбоев қойилмақом ижро этди. Тўп дарвозанинг нақд юқори бурчагига бориб тушди – 2:0.

Танаффусдан кейин “Нефтчи” мураббийлар штаби таркибда катта ўзгаришларни амалга оширди. Ўйин темпини, босимни ошириш эвазига “Металлург”ни қамал ҳолатида қолдиришга уринишди. Учрашувнинг сўнгги сонияларида улар ҳатто бир марта гол ҳам уришди. Бироқ унга қадар бекободликлар яна камида икки учта голлик комбинациялардан фойдалана олишмади.

Шу тариқа беш карра Ўзбекистон чемпиони, икки карра Ўзбекистон кубоги соҳиби Бекободда қақшатқич зарбани қабул қилиб олди ва бу йилги Кубок мусобақаси билан вақтли хайрлашди. “Металлург” эса гуруҳда иккинчи ўрин билан плей-офф йўлланмасини нақд қилди. Бекободликлар нимчорак финалдаги рақибини 5 июнь санасида билиб олишади. 1/8 финал ўйинлари эса 8-10 июнь саналарига режалаштирилган.

Ўзбекистон кубоги
С гуруҳи. 3-тур
“Металлург” — “Нефтчи” – 2:1 (2:0).
01.06.2023 йил. Бекобод. “Металлург” марказий стадиони.
Гол: Ҳусниддин Ғофуров (4), Забиҳилло Ўринбоев (38), Умар Адҳамзода (90).
"Металлург": 12.Александр Лобанов, 4.Керим Палич, 6.Худойшукур Сатторов, 7.Ҳусниддин Ғофуров, 9.Забиҳилло Ўринбоев, 10.Бектемир Абдуманнонов (20.Далер Шарипов, 90+3), 11.Дамир Темиров (15.Риан Исламов, 90+3), 14.Аброрбек Тошқўзиев, 17.Владислав Касминин (23.Беҳруз Шодмонов, 30), 22.Шахзодбек Ғофурбеков, 91.Марко Обрадович.
"Нефтчи": 45.Акбар Тўраев, 2.Зоир Жўрабоев, 5.Юрий Батюшкин (28.Фозил Мусаев, 60), 7.Умар Адҳамзода,  9.Улуғбек Ҳошимов (35.Муродбек Бобожонов, 68), 10.Суннатилла Абдуллажонов (70.Аббосжон Ғуломов, 46), 11.Иззатилла Абдуллаев (22.Тома Табатадзе, 46), 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 23.Диёржон Туропов (17.Абдуллоҳ Олимов, 60), 24.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 26.Олексей Ларин.
Огоҳлантиришлар: Керим Палич (31), Фозил Мусаев (63)
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Олим Абдувасилов, Дилшод Жуманиёзов, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 05:38, 02.06.2023.
Ўқилди: 1642 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.