Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Холанд, Эдегор ёки Кейн?

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионати якунланди. Бу мавсум жуда зўр бўлди: янги юлдузлар пайдо бўлди, эскилари янада ёрқинроқ порлашди, баъзилари эса ўз карьераларида энг яхши мавсумни кўрсатди. Холанд Премьер-лиганинг энг яхши тўпурари бўлди. Эдегор дунёдаги энг яхши плеймейкерлардан бирига айланди. Алисон “Ливерпул”ни еврокубокларга тортди. Рэшфорд ҳар доимгидек жамоасига ёрдам берди. Кевин Де Брюйненинг аҳамиятини эса ортиқча баҳолаб бўлмайди. Бугун биз энг яхши деб билган 3 футболчи ҳақида гаплашамиз.

Эрлинг Холанд, “Манчестер Сити”

Премьер-лигадаги энг яхши тўпурар, ўнлаб янгиланган рекордлар, қийин чемпионатдаги супер ўйинлар. Булар Холанднинг мавсумдаги ўйинини тавсифлаб беради.

Илгари, Премьер-лигага келишдан олдин футболчи қанчалик яхши ўйнамасин, биринчи мавсумда Англияда супер ўйин кўрсатиши қийин эди. Лекин Холанд ўзидан олдинги ҳужумчиларнинг ёмон одатини йўққа чиқарди.

Норвегиялик футболчига қадар Премьер-лигада гол уриш жуда қийин эди. Шевченко, Торрес ёки Лукаку каби ўз авлодининг энг яхши ҳужумчилари бу ерда муваффақиятсизликка учраган даврлари бўлган. Ва энг муҳими Эрлинг “Ман Сити”нинг ўйиндаги учинчи ёки бешинчи голларини киритмади. У мавсумнинг муҳим учрашувларида ғалаба келтирувчи голларни киритди. 38 та турда 36 та гол. У ҳақиқатан ҳам одамми?

Мартин Эдегор, “Арсенал”

Эдегор ажойиб мавсум ўтказди. Чемпион жамоадан ташқари бошқа футболчи энг яхши дейиладиган бўлса, бунга фақат норвегиялик лойиқ. "Арсенал" (“Брайтон” билан бирга) мавсумнинг кутилмаган кашфиёти бўлди, Мартин эса ўзини етакчи сифатида кўрсатди.

Эдегор - "Арсенал"нинг асосий ўйинчиси ва унинг энг барқарор бўғини. Агар Сака ва Мартинелли иккинчи даврада ўйини пасайиб, ЖЧда Жезус жароҳат олган бўлса, Эдегор бутун мавсумни юқори савияда ўтказди. Ярим ҳимоячи ўйинни ўзи учун тортмайди, балки шериклари учун кўпроқ вазият яратади. Шу билан бирга у жамоанинг энг яхши тўпурарига айланди.

Харри Кейн, "Тоттенхэм"

Кейн "Тоттенхэм"нинг Премьер-лигадаги голларининг деярли ярмини урган. 70 дан 30 таси - деярли 43%. Таққослаш учун, лиганинг энг яхши тўпурари Холандда 94 та голдан 36 таси бор - бу "Сити"нинг Премьер-лигада урган голларининг 38 фоизини ташкил қилади. Лекин клублар ва футболчиларни солиштирмаган маъқул, чемпионлар савияси анча юқори.

Харрисиз лондонликларнинг нечинчи ўринда бўлишини тасаввур қилиш қўрқинчли. Балки вазият "Челси"никидан ҳам ёмонроқ бўларди. Аммо "Тоттенхэм" билан Кейн кетганидан кейин бу содир бўлиши мумкиндек туюлади. Клуб учун энг муҳим йилда уни олдинга бошлаган айнан Харри эди. Бу мавсумда англиялик яна бир бор ақл бовар қилмайдиган даражада юлдуз эканлигини исботлади: Премьер-лигада Холанддан кейин шундай жамоада энг яхши тўпурарга айланиш. Ва бу ҳаракатлар ҳам жамоани Европа мусобақаларига олиб чиқа олмагани ачинарли.

Киритилди: 15:43, 02.06.2023.
Ўқилди: 3565 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.