Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Ана, холос! «У чиндан ҳам жонга тегди!...»

Баҳо:
+ | -

Бир неча кун олдин ижтимоий тармоқларда «Манчестер Сити» академияси ўйинчиси Муҳаммад Иброҳимовнинг қизиқарли видеоси пайдо бўлди.

Унда иккита болалар жамоаси ўйнайди. Хўш, нима бўлибди, дейишингиз мумкин, яъни бу ғайриоддий ҳодиса эмасдек туюлади. Аммо рақиб ўйинчиларидан бири «Сити» футболчисига икки оёғи билан ташланган. Иброҳимов эса ўзини тутолмай рақибини туртиб юборади. У ҳам бунга жавобан Муҳаммадга «сакрайди». «Сити» футболчисининг асбалари дош беролмай юмшоқгина кураш услубини қўллаб қўя қолади... Бу видеонинг сарлавҳаси эса: «У чиндан ҳам жонга тегди!»

Муҳаммад Иброҳимов ким ўзи?

Иброҳимовлар оиласи Доғистон пойтахти Махачқалъадан 41 км. узоқда жойлашган Буйнакск шаҳридан тахминан беш йил олдин тўрт ўғил ота-онаси билан Буюк Британияга кўчиб ўтади. У ерда фарзандларнинг барчаси профессионал спортда фаолият бошладилар. Катта акаси - Иброҳим - ММА жангчиси. Амир ва Ғози Иброҳимовлар эса «Манчестер Юнайтед» академиясининг футболчилари. Энг машҳури Амир - у «қизил иблислар» U-15 жамоасининг сардори, у аллақачон Англия ўсмирлар терма жамоасида ҳам ўйнаган ва клуб унга келажак юлдузи сифатида қаттиқ ишонади.

Муҳаммад эса (жамоада уни шунчаки «Мо» деб аташади) оилада энг кичиги. У 11 ёшда, аммо бошқа клуб - «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилади. Ва у ҳам ҳужумда ўйнайди. У аллақачон яхши натижаларга эришган - ўтган йили жамоаси билан мамлакатнинг асосий болалар ва ўсмирлар кубоги ҳисобланган миллий кубокни қўлга киритган. Бу йил ҳам муваффақиятлар бўлди - жамоа шаҳар чемпионатида ғолиб чиқди. Ва бу, албатта, охирги муваффақият эмас.

Ижтимоий тармоқларда кичик Иброҳимовнинг ҳаракатларига  қандай муносабатда бўлишди?

Асосан ҳазил билан. Катта акаси Иброҳим Иброҳимов жилмайиб турган смайлик юборди. Ҳатто «Манчестер Юнайтед» академиясининг норасмий аккаунтларидан бири ҳам ҳазил билан жавоб бериб, «жўжа хўроз» футболчиларга дарс бериш ортиқча эмаслигини таъкидлади. Аммо бошқа нуқтаи назарга эга одамлар ҳам бор эди: «биродар, сиз ғазабингизни бошқаришингиз керак», - деб ёзган фойдаланувчилардан бири. «Мен жангларни томоша қилишни яхши кўраман, лекин уларни майдонда кўрсатиш энг яхши ечим эмас», дея қўшимча қилди яна бири. Кимдир йигитни курашчи Ренди Ортон билан таққослади, у бу усулдан фойдаланишни яхши кўрарди. Кўпинча, бу видеога ҳазил тариқасида ва салбий бўлмаган муносабатлар бўлмоқда. Кўринишидан, улар болалар даражасида ҳамма нарса содир бўлиши мумкинлигини тушунишади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 12:13, 04.06.2023.
Ўқилди: 2486 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.