Нақадар рамзий! Ҳамма бир ойдан бери Мессининг кетиши ҳақида гапиряпти: шайхлар нимани таклиф қилмоқда ва "Барселона" мухлислари нималарни кутяпти... Бензема эса бироз сояда эди. Француз доимо бошқаларнинг соясида қолади - жамоадошлари ёки рақиблари. Бу унинг бутун фаолиятида ўз аксини топган.
Stadion.uz ўқувчиларининг катта қисми Бенземани бутун умри давомида фақат битта клубда кўрган. У "Реал"га 2009 йилда "Лион"дан келган. Қизиғи шундаки, дастлаб Францияни тарк этишни истамаган. Ҳатто қолишга ваъда берган, лекин трансфер барибир ҳам амалга ошди. Шунда ҳужумчи уни нималар кутаётганини билиб олади. Уни кимлар кутмоқда эди? У шунчалик кўп юлдузлар билан ўйнадики, боши айланиб кетди: Раул, Касиляс, Кака, Ди Мария, Ўзил, Марсело, Рамос, Роналду...
Бензема ҳар доим фойдали бўлиб келган, у кам ўйинда яхши ҳаракат қилган, аммо Роналду кетганидан кейин у жарима майдончаси ҳужумчиси сифатида тикланган. Фақат сўнгги йилларда у тўлақонли жамоа етакчисига айланди.
"Олтин тўп" - бу унинг хизматларининг асосий эътирофи. Агар терма жамоада Бензема умуман яхши ўйин кўрсатмаган бўлса, клубда у қўлидан келганини қилди. Ўзини бутунлай англади. “Реал Мадрид” шундай ёндашувга эга эканки, тажрибали ўйинчилар исталган вақтда кетишлари мумкин, демак, айни дам тўғри келгандек.
Ёш футболчилар ҳақида улар касбни эмас, пулни танлашларини айтишганида ҳам тушуниш мумкин. Гарчи бу танқидчиларнинг ўзлари, эҳтимол, бундай вазиятда пулни танлашади. Бенземанинг вазияти тубдан бошқача. У ҳамма нарсага эришди ва 35 ёшида Саудия Арабистонига пул ишлаш учун бориши мантиқан тўғри. Оддий қилиб айтганда у футболга кўп нарса берди ва энди муносиб тақдирланадиган пайт келди.
Роналду ҳақиқатан ҳам радардан ғойиб бўлганини кўрамиз. Баъзида унинг голлари, ғалабалари ва мағлубиятлари ҳақида эшитамиз, лекин бундан ортиқ эмас. Бензема билан ҳам худди шундай воқеа содир бўлади, шекилли. Ва бу ачинарли. Биз уни ва ҳатто унинг тимсолига айланган боғланган қўлини ҳам соғинамиз. Бенземанинг кетиши жуда муҳим воқеа. Усиз замонавий "Реал Мадрид"ни тасаввур этиб бўлмайди.