Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Уни ёмон кўришингиз мумкин, аммо Златан афсона!

Баҳо:
+ | -

  Футбол оламида шундай шахслар борки, уларнинг негативлари жуда кўп аммо улар шунда ҳам афсоналар сафидан жой олишни билади. Уларнинг ўзгача қайсарлиги ва нойоб услуби кўпчиликда нафрат уйғотади. Бироқ биз бу ҳарактерга қараб, унинг муваффақитли ўйинларни кўздан қочира олмаймиз. Менимча, бундай шахслар тилга олинганда мураббийлардан Жозе Моуриньо, футболчилардан Балотелли ва Ибраҳимович кўз олдимизга келади. Улардан бири куни кеча фаолиятини якунлади ва мухлислар билан хайрлашди. Гап Златан ҳақида кетмоқда, у шундай шахски футболдан кетди ва энди биз уни футболда кўришимиз даргумон. Сабаби ҳеч ким "швед ўғлони"ни мураббий сифатида кўра олмайди ва бу унинг супернатижаларига соя солиши ҳам мумкин. Келинг қуйида Златаннинг кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган фикрларини келтириб ўтамиз. Манашу сўзларни деб ҳам уни ёмон кўрадиган мухлислар топилади. Нима бўлганда ҳам у афсона! 

"Роналдудан уч баравар яхшироқман" 

Златан 2020 йил Америкадан Италияга қайтган ва ўзининг жонажон клуби "Милан" сафида тўп тепа бошлаган. Ўша пайтлар Ибра жамоага янги келиб қўшилиши билан 21 рақамли либосда ҳаракат қила бошлаган. Албатта унинг турли рақамларда футбол ўйнаганини биламиз. Лекин нега ўша рақамларни эмас айнан 21ни танлагани журналистлар ва қизиққон ишқибозларда турли саволлар келтириб чиқарди ва охир-оқибат Златан бунга ўз услубида изоҳ берган. Журналистнинг "нега 21 рақамни танладингиз" саволига каҳрамонимиз қуйидагича жавоб қайтарган " Энг яхши 7 рақамли футболчи сизнингча ким? Биламан Роналдуни ўйлаяпсиз. Мен энг яхши 7 рақамлидан 3 баравар яхшироқман".  Златандан яна қандай фикр кутиш мумкин эди? 

"Мен "МЮ" учун худоман" 

 Златан "МЮ"да ҳам яхши ўйинлар ўтказган ва жамоа мухлислари уни жуда хурмат қилишган фақат унинг бир фикри клуб мухлислари орасида норозичиликка сабаб бўлган. Интервьюларидан бирида франциялик афсонавий футболчи Эрик Кантона ўзини "қизил иблислар"нинг шахзодаси эканлигини таъкидлаб ўтган ва бу мухлисларнинг эътиборини унчалик ўзига тортмаган. Ҳар бир мухлис ўзи учун Бекхэм ёки Рунини шахзода деб билаверган. Аммо Златан бу интервьюга жавобан - "Кантона шахзода бўлса, мен ўзимни қирол деб атай олмайман. Мен бир йўла "МЮ" учун худоман" деган маънодаги гапларини айтган. Яна айтаман ахир бу Златан! 

"Мени айбласанг иккала оёғингни ҳам синдираман" 

Златан ўйинларнинг бирида Рафаэль ван дер Вартнинг оёғига тепиб олади ва нидерландиялик жароҳат олиб майдонни тарк этади. Шундан сўнг Рафаэль интервьюда Златан уни атайин жарохатлаш мақсадида оёғига тепганини айтади. Аммо швед бир гап билан ван дер Вартнинг "чакагини ёпган". "Хой, Рафаэль мен сени атайин жароҳатлаш мақсадида оёғингга тепмадим. Бу ўйиндаги вазият агар мени яна айбласанг иккала оёғингни ҳам синдираман. Ана ўшандагина мен сени атайин жароҳатлаган бўламан". Эҳ Златан яна нималар дегансан-а!?

"Сиз худо билан гарлашяпсиз" 

ЖЧ-2014 саралаш босқичига қуръа ташлангач журналистлар Златандан ҳам интервью олишга интилишган ва жуда кўп мухлисларнинг ғазабини келтирувчи фикрларни Ибрадан эшитишган. 

- Швеция бу сафар мундиалда иштирок этадими? термангиз бунга тайёр деб ойлайсизми?

- Буни фақат худо билади. 

- Тўғри, аммо менда бундай имкон йўқ. 

- Нега, ахир сиз ҳозир худо билан гаплашяпсиз. 

"Мен Даниянининг футболдаги фаолиятини тугатдим" 

Евро-2016 саралаш босқичи якунлангач, Златан яна одатий фикрлари билан ўртоқлашди. "Мухлислар биз Данияга ютқазишимиз ва мен футболчилик фаолиятимни якунлашим ҳақида гапираётган эди. Аммо ундай бўлмайди. Мен Даниянинг футболдаги фаолиятини тугатдим." дейди ўша ўйинда саралашдан ўтган ва матчда 2 гол уриб учрашув қаҳрамони бўлган Златан. 

"Мен Феррариман, Гвардиола Фиат сотиб олиши керак" 

Златан "Барселона" таркибида ўзини кўрсата олмаган ва бунинг учун асосий айбдор сифатида Гвариолани кўради. У бу воқеага шундай изоҳ берган. "Мен Феррари автомобилиман ва мен яхши юришим учун менга энг яхши бензин қуйиш керак ва газни охиригача босиш керак. Аммо Гвардиола бензиннинг энг сифатсизидан фойдаланади ва унга тез юриш мухим эмас. У Феррарини сотиб олиб хато қилди у Фиат сотиб олиши керак эди."

Миржалол Пардабоев мақоласи

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:49, 06.06.2023.
Ўқилди: 2280 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.