«Милан» хўжайини Жерри Кардинале жамоанинг икки раҳбар лавозимидаги шахсларини истеъфога чиқаришга қарор қилди.
Клуб техник директори Паоло Мальдини ва спорт директори Фредерик Массара ўз лавозимларини тарк этишди.
«Милан» А сериянинг жорий мавсумида 4-ўринни эгаллаб, Европа чемпионлар лигасида ярим финалгача етиб борди.