"Милан" Паоло Мальдини клуб техник директори лавозимини тарк этганини эълон қилди.
“Биз унга Чемпионлар лигасига қайтишга ва 2021/22 йилги мавсумда Скудеттони қўлга киритишга ёрдам берган йиллари учун миннатдорчилик билдирамиз”, — дейилади клуб баёнотида.
Унинг вазифаларини биринчи гуруҳ менежери билан яқиндан интеграциялашган ва бош директорга ҳисобот берадиган жамоа бажаради. Мальдини бу лавозимда 2019 йилдан бери ишлаб келаётган эди.
Аввалроқ, Мальдини ва спорт директори Фредерик Массара "россонерилар" хўжайини Герри Кардинале билан кескин учрашувдан сўнг клубни тарк этишга қарор қилгани ҳақида хабар берилганди. Мутахассислар ва "Милан" ўртасидаги келишувлар 2024 йилнинг ёзига қадар ҳисобланган эди.