Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

ЎФА вакиллари Франциянинг «Clairefontaine» футбол маркази фаолияти билан танишдилар

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент вилоятида барпо этилаётган Ўзбекистон терма жамоалари учун марказини халқаро стандартлар асосида бунёд этиш, жиҳозлаш ва фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида футболи ривожланган бир қатор давлатларнинг тажрибалари ўрганилмоқда.

ЎФА раҳбарияти ФИФА таклифига биноан дунёдаги энг машҳур футбол марказларидан бири бўлган «Clairefontaine»да бўлди. Франциядаги мазкур инфратузилма 62 гектар ҳудудда жойлашган бўлиб, унда 8 та майдон, футбол илмий-тадқиқот маркази, тиббий-реабилитация марказлари, конференц хоналар, фитнес ва анжуманлар зали, миллий терма жамоалар учун ётоқхонага эга. Бундан ташқари, бу ерда Франция миллий футбол академияси жойлашган бўлиб, маскан жаҳон футболига Тери Анри, Никола Анелка, Килиан Мбаппе сингари бир қанча юлдузларни етказиб берган.

ЎФА вакиллари Тошкент вилоятидаги базадан ўрин оладиган объектларни халқаро стандартларга мослаштириш бўйича керакли тавсиялар олдилар. Терма жамоалар марказида жойлашиши кўзда тутилган машғулотлар зали, илмий-тадқиқот маркази, реабилитасия маркази, машғулот майдонлари, ёпиқ спорт комплекси ва конференция хоналарини, футболчилар ётоқхонасини жиҳозлаш юзасидан Франция тажрибаси ўрганилди. Бир қанча лойиҳаларга қўшимчалар киритилиши белгиланди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 10:05, 07.06.2023.
Ўқилди: 750 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.