Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Сурхондарё ва Бухоро вилояти ҳокимлари Баҳодир Жалолов, Абдумалик Ҳалоков ва Саиджамшид Жафаровга уй совға қилишди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 1-14 май кунлари Тошкент шаҳрида тарихда илк бор катталар ўртасида жаҳон чемпионати ташкил этилди.

Ушбу нуфузли мусобақада терма жамоамиз аъзолари 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Совриндорларимизнинг муваффақиятлари Республикамиздаги маҳаллий ҳокимлик раҳбарларини ҳам бефарқ қолдирмади.

Шу муносабат билан Бухоро олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида чарм қўлқоп усталаримизни тантанали тақдирлашга бағишланган тадбир ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги секторлар раҳбарлари, спортчилар ва уларнинг мураббийлари, ота-оналар иштирок этди.

Тадбир давомида ҳоким томонидан ЖЧ олтин медали соҳиби Абдумалик Халоков, шунингдек финалчи Саиджамшид Жафаровга Бухоро шаҳридан 2 хонали уй совға қилинди.

Шунингдек, жорий йил 17-26 январь кунлари Таиланд давлатининг Бангкок шаҳрида бокс бўйича 22 ёшгача бўлганлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида иштирок этиб, олтин медаль қўлга киритган Бекзод Ҳамидов, Фарзона Фозилова ва Сабина Бобоқулова, бронза медалига сазовор бўлган Зиёда Ярашева ҳам муваффақиятли иштироклари учун муносиб тақдирланишди.

Шунингдек тадбирда  вилоят ҳокимлиги томонидан Бухоро олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази жамоасига замонавиий “Isuzu” автобуси калити тантанали равишда топширилди.

Бундай тадбирнинг яна бири Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ҳам бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Тошкентдаги жаҳон чемпионатидаги эришилган муваффақият билан олтин медаль соҳиби Баҳодир Жалоловни муборакбод этди ва муносиб тақдирлади.

Тадбир давомида Баҳодир Жалоловга Сурхондарё вилоятидан хонадон совға қилинди.



Боксчининг келажакдаги фаолиятига, навбатдаги мусобақаларида муваффақиятлар тиланди.

Ўз навбатида Ўзбекистон бокс федерацияси спортчиларимизга мана шундай ғамхўрлик учун Бухоро вилояти ҳокимлигига ўз миннатдорчилигини билдиради. Зеро, бундай эътибор келгуси ютуқларга пойдевор вазифасини бажаради.

Киритилди: 20:10, 08.06.2023.
Ўқилди: 2080 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.