Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

ЕЧЛ. «Манчестер Сити» кичик ҳисобда «Интер»ни мағлуб этиб, «требл»га эришди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигаси 2022/23 йилги мавсумининг ғолиби аниқланди. Истанбулдаги "Отатурк" стадионида бўлиб ўтган "Манчестер Сити" ва "Интер" клублари ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал этди.

Баҳснинг 68-дақиқасида "Сити" чап қанотдан ҳужум ташкил қилиб, жарима майдонига кирди. Дарвоза яқинига узатилган тўп "Интер" футболчисига тегиб ортга қайтди. Родри эса жарима майдонига кира солиб шундай зарба бердики, тўп устун ёнидан тўрга бориб тушди.

Бундан ташқари, ҳар икки жамоада гол уриш камида иккитадан яхши имкониятга эга бўлди. Эдерсон икки вазиятда қутқарган бўлса, бир вазиятда тўп тўсинга тегиб қайтди.

"Шаҳарликлар" сафида Холанд ва Фил Фоден томонидан яккама-якка вазиятда йўлланган зарбаларни эса Андре Онана қайтариб қолди.

Шу тариқа, "Манчестер Сити" ўз тарихида илк марта Чемпионлар лигасига ғолибига айланди. Жамоа мавсумни 3 та соврин билан якунлаб, "требл"га эришди.

Европа чемпионлар лигаси, Финал
"МАНЧЕСТЕР СИТИ" (Англия) - "ИНТЕР" (Италия) - 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 68 Родри.
Манчестер Сити – Эдерсон, Аке, Рубен Диаш, Аканджи, Стоунз (Уокер, 82), Гюндоган, де Брюйне (Фоден, 36), Грилиш, Бернарду Силва, Родри, Холанд.
Интер – Онана, Думфрис (Белланова, 76), Дармиан (Д`Амброзио, 84), Ачерби, Бастони (Гозенс, 76), Димарко, Брозович, Чалханоглу (Мхитарян, 84), Барелла, Джеко (Лукаку, 57), Мартинес.
Огоҳлантиришлар: Барелла (59), Лукаку (83), Онана (90), Холанд (90), Эдерсон (90), Индзаги (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:05, 11.06.2023.
Ўқилди: 2420 марта.
Фикрлар: 62 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4263]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4224]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3577]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3538]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3263]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2505]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2219]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2184]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2046]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2041]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик