Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Навбаҳор» назорат баҳсида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, ФИФА кунлари муносабати билан айни пайтда Coca Cola Суперлигасида танаффус юзага келган.

Мазкур танаффус пайтида футболчилар жисмоний ҳолатларини ушлаб туришлари учун «Навбаҳор» мураббийлар штаби бир қатор назорат баҳслари ўтказишни режалаштиришган. Шундай ўйинлардан дастлабкиси кеча Про лига вакили “Андижон-SGS”га қарши ўтказилди.

Ушбу беллашувда тажриба ўз сўзини айтиб, Самвел Бабаян шогирдлари йирик – 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашув борасида тўхталадиган бўлсак, меҳмонларнинг кам сонли қарши ҳужумларини ҳисобга олмасак, ташаббус асосан “лочинлар” тарафида бўлди ва таъкидлагнимиздек, бу якуний ҳисобда ҳам ўз аксини топди.

Илк дақиқаларданоқ устунликни ўз қўлига олишга интилган мезбонлар андижонликлар дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтира бошлашди. Шундай ҳужумларнинг бирида тажрибали ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқовнинг жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбасини “Андижон-SGS” дарвозабони Жавоҳир Қиличев қайтаришга муваффақ бўлган бўлса, яна бир вазиятда Аброрбек Исмоиловнинг зарбасидан сўнг, дарвозага кириб кетаётган тўпни меҳмонлар ҳимоячиси қайтарди.

Шунингдек, меҳмонларнинг қарши ҳужумида жамоамиз дарвозабони Озодбек Маърупов ҳам тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

“Лочинлар”нинг ҳужумлари ниҳоят, учрашувнинг 15-дақиқасида ўз самарасини бериб, ҳисоб очилди. Ўша вазиятда Темурхўжа Абдухолиқовнинг рақиб жарима майдончаси ичидан дарвозага боши билан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсинига тегиб. яна Темурхўжанинг ўзига қайтди. Бу сафар эса Абдухолиқовнинг зарбасидан сўнг, тўп андижонликлар ҳимоячисига теккан ҳолда, дарвоза тўридан жой олди – 1:0.  

Шунингдек, 1-бўлим давомида «Навбаҳор»нинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Музаффархон Мўминовнинг зарбасидан сўнг, тўпни меҳмонлар посбони Жавоҳир Қиличев қайтарганлигини ҳам эътироф этиш жоиз.

Натижада Самвел Бабаян шогидлари танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни ҳам ҳужумкор руҳда бошлаган мезбонлар андижонликлар дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни уюштира бошлашди. Шундай ҳужумлар асносида, Асадбек Собиржонов ва Аброрбек Исмоиловнинг зарбаларидан сўнг, тўпни меҳмонлар посбони Жавоҳир Қиличев қайтаришга муваффақ бўлди.

“Лочинлар”нинг навбатдаги ҳужуми эса “Андижон-SGS” дарвозасига пенальти белгиланиши билан якун топди. Ўша вазиятда жамоамизнинг тиниб-тинчимас ярим ҳимоячиси Асадбек Собиржоновни меҳмонлар ўз жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатиб, тўхтатиб қолишди. Натижада учрашув бош ҳаками Исроилжон Имомназаров андижонликлар дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилади. Пенальтини Темурхўжа Абдухолиқов аниқ амалга ошириб, ўз “дубл”ини амалга оширган ҳолда, ҳисобдаги фарқни оширди -2:0.

Орадан 3 дақиқа ўтар-ўтмас, захирадан майдонга туширилган футболчиларнинг саъй-ҳаракатлари билн ҳисоб йирик кўриниш олди.

Ўша вазиятда Аброржон Абдураззоқовнинг чап қанотдан рақиб жарима майдончаси ичига етказиб берган тўпини Асадбек Жўрабоев дарвозага аниқ йўллаган ҳолда, якуний ҳисобнинг йирик – 3:0 кўриниш олишини таъминлади.

Ўртоқлик ўйини
“Навбаҳор” – “Андижон-SGS” – 3:0 (1:0)
Наманган. “Марказий” стадиони. 157 томошабин.
Ҳакамлар: Исроилжон Имомназаров, Азизбек Зокиров, Бобурбек Ибрагимов.
Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов (15, 58-пен.), Асадбек Жўрабоев (61).
“Навбаҳор”: 41.Озодбек Маърупов, 6.Иброҳим Йўлдошев, 9.Фаррух Икромов, 17.Аброрбек Исмоилов, 20.Музаффархон Мўминов, 21.Темурхўжа Абдухолиқов, 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 24.Давронбек Ҳошимов, 27. Шаҳбоз Жўрабеков, 77.Асадбек Собиржонов.
Захирадан майдонга тушганлар: 19.Озодбек Шарипов, 49.Бунёдбек Раҳимов, 55.Асадбек Жўрабоев, 56.Аброр Каримов, 62.Камронбек Неъматжонов, 96.Усмонали Абдукаримов, 97.Аброржон Абдураззоқов, 98.Давронбек Олимжонов.
“Андижон-SGS”: 12.Жавоҳир Қиличев, 4.Файзулло Нурмуҳаммадов, 6.Шоҳжаҳон Ёрқинбоев, 7.Омаджон Турсуналиев, 10.Ҳамидилло Каримов, 17.Зайниддин Ҳамрабоев, 18.Дилмурод Абдуқаҳҳоров, 20.Акбархўжа Нўъмонхўжаев, 27.Абдушукур Маҳамматов, 30.Абубакр Мўйдинов, 67.Отабек Мўминов.
Захирадан майдонга тушганлар: 32.Абдумалик Нурмуҳаммадов, 9.Азизбек Усмонов, 11.Ўктам Абдумаликов, 22.Абдумуталиб Режаббаев.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 09:26, 11.06.2023.
Ўқилди: 1187 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.