Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Бранко Иванович: «Ўзбекистон биздан кўп жиҳатларда яхши ўйин намойиш этди»

Баҳо:
+ | -

Ўмон терма жамоаси бош мураббийи Бранко Иванович Ўзбекистонга қарши бўлиб ўтган CAFA Nation's Cup доирасидаги ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўзбекистонни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Вакилларингиз биздан кўп жиҳатларда яхши ўйин намойиш этди. Кейинги ўйинимиз Тожикистонга қарши бўлади. Биз ўйиндан-ўйинга ривожланиб боришга ҳаракат қиламиз.

Рақиб биздан кучли бўлгани учун ўйин услуби борасида деярли ҳеч нарса кўрсата олмадик. Ўзбекистон жуда яхши ҳаракат қилди.

Бизда мавсум якунлангани сабаб футболчилар ўз ўйинини кўрсата олмади. Сизларда эса аксинча, мавсум ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Шу жиҳат ҳам ўйинга таъсир кўрсатди.

Ўзбекистон жамоа сифатида яхши шаклланиб бормоқда. Уларнинг сўнгги учта учрашувини кўриб чиқдик. Осиё даражасида олиб қараганда сизларда яхши жамоа бор.

Билишимча, Эронда ҳам чемпионати якунланган. Ўзбекистон ва Эрон ўртасида қайси терма кучли эканлигини билмайман. Иккала жамоа иштирокидаги баҳс қизғин бўлади.

Бугун бизнинг таркибимизда энг яхши ҳолатдаги футболчилар майдонга тушди. Таркибга жалб қилинган барча футболчиларга ишонаман. Ўзбекистон бугун бизнинг камчиликларимизни топа олди. Кейинги баҳсда шу жиҳатлар устида ишлаймиз", — деди Бранко Иванович.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:50, 11.06.2023.
Ўқилди: 1963 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.