Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

Акмал Шораҳмедов: «Киритилган гол комбинацияси аввалдан режалаштирилганди»

Баҳо:
+ | -

Қатар - Ўзбекистон учрашуви якунига етгач, терма жамоамиз ҳимоячиси Акмал Шораҳмедовнинг ўйин борасидаги фикрлари билан қизиқиш мақсадида унга мурожаат қилдик.

— Аввало муҳим ғалабани қўлга киритганимиздан хурсандман. Ушбу ютуқни барча ўзбекистонлик футбол ишқибозларига бағишлаймиз, — деб гап бошлади Шораҳмедов.

— Терма жамоамизга ғалаба келтирган ягона гол аввалдан режалаштирилган тактикамиди?
— Албатта, айнан шу усулни машғулотлар жараёнида бажаргандик. Аслида ўнг қанотда фаол бўлиб турган Турсунов ғойибона тарзда марказга кириши ва унинг ўрнини мен тўлдиришим лозим эди. Режамиз иш бериб жуда чиройли гол урдик.

— Ушбу ғалаба терма жамоамизни турнир жадвалида (ҳозирча) иккинчи ўринга олиб чиқди. Ундан ташқари, Сиз футболчилар учун бугунги ютуқнинг яна қандай ижобий томонлари бор?
— Албатта Қатар устидан эришилган ғалаба биз учун ўта мухим эди. Биз бугун яққол натижа учун ўйнаганимиз сабаб чиройли ўйин кўрсата олмадик. Жаҳон чемпионатига боришимиз учун ютиш керак эди. Қолаверса, мухлислар фақат ва фақат ғалаба кутишаётгандди. Ютуққа эришиб, халқ ичида бошни баланд кўтариб юришга нима етсин.

— Ҳавонинг иссиқлиги футболчиларга қай даражада сезилди?
— Ишонасизми, ҳатто ўйинолди машғулот пайтидаёқ катта куч йўқотдик. Жазирама ҳавода нафас олишимиз ҳам қийинлашиб қолди. Эътибор берган бўлсангиз, гол уриб олгач бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтиб кетмадик. Чунки ортга қайтишга қийналардик.

— Учрашувдан кейинги ҳиссиётларингиз қандай бўлди?
— Стадионда узоқ вақт қолиб, Ўзбекистондан ташриф буюрган мухлислар билан ғалабани нишонладик. Уларга миннатдорчилик билдирдик. Кийим алмаштириш хонасига киргач, ҳамма футболчилар ва мураббийлар бир-бирлари табриклашди. Энг муҳими — халқимизга хурсандчилик улашганимиздан жуда-жуда бахтиёрмиз.

— Маълумки, Сиз ўз пайтида ўсмирлар терма жамоасининг сардори бўлгансиз. Ўшанда Сизга терма жамоанинг энг умидли футболчиси сифатида эътибор берилган. Бироқ негадир вақт ўтиб сиз «йўқолиб» қолгандингиз. Лекин маълум вақт ўтиб, бироз улғайганингиздан кейин ўз ўйинингизда ўсиш бўлганини кўряпмиз. Умуман, ўсмирлар терма жамоасидаги кейинчалик «Сўғдиёна», «Навбаҳор», «Андижон»даги фаолиятингиз ва «Бунёдкор»га келиб терма жамоага қайтгунизгача бўлган ҳолатни нима билан изоҳлайсиз? Нега Акмал Шораҳмедов деярли йўқолиб кетиб ва ниманинг эвазига яна қайтди?
— Бу — футбол. Кимдир ёшлигида зўр ўйнайди. Кейин эса ҳатто биринчи лига жамоаларида ҳам ўйнолмай қолиши мумкин. Ўсмирлар терма жамоасидан кейин катта футболга мослашиш жараёнини бошдан кечирдик. Турли жамоаларда ўйнаб, маҳоратимни оширдим. Бу борада «Андижон» жамоасида катта бурилишга эришдим, деб ҳисоблайман. Бу жамоанинг ишқибозларининг далдаси кучимга куч қўшиб келган. Сўнгги йилларда эса «Бунёдкор» сафида анчайин ўсдим. Мураббийим Миржалол Қосимов ҳам клубда, ҳар термада менга ишонч билдиряпти. Бунинг учун уларга каттакон раҳмат. Футбол ишонч муҳим аҳамият касб этади. Ишонч бўлмаса футболчи йўқолиб кетиши ҳеч гап эмас.

Баҳодир МИРЗАЕВ сухбатлашди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:09, 16.10.2012.
Ўқилди: 5090 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ибраҳимович Леаунинг Ўзбекистонга урган голи ҳақида гапирди [6847]

«Реал» Энцо Фернандес учун икки футболчисини беришга тайёр [4753]

Англияда Рэшфорднинг катта молиявий талабларини қондира оладиган клуб топилди [3200]

Моуриньо «Реал» ўйинини қайси юлдуз атрофида қурмоқчи эканлигини аниқлаб олди [3057]

«Барселона» Альварес учун рекорд даражадаги сумма таклиф қилишга тайёр [3047]

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [2460]

ЖЧ-2026да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда? [2217]

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси ЖЧ плей-офф босқичига чиқиш имкониятларини баҳолади [1990]

Месси Аргентина терма жамоасининг навбатдаги ўйинида майдонга тушадими? [1923]

ЖЧ-2026: Туркия 90+8-дақиқадаги гол эвазига АҚШни мағлуб этди, Парагвай ва Австралия ўйинида ҳисоб очилмади [1826]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик