Бугун Европанинг бир қатор стадионларида яна икки йилдан сўнг Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олиш илинжисидаги терма жамоалар навбатдаги тур учрашувларини ўтказишди.
«В» гуруҳида фаворит Италия яна асосий рақиби сифатида қаралаётган Дания терма жамоаси устудан 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. Монтоливо, Де Росси ва Балотелли Чезаре Пранделли жамоасига ғалаба келтирувчи голларга муаллифлик қилишди. Афсуски Даниянинг очко йўқотишидан Чехия терма жамоаси унумли фойдалана олмади. Чехлар ўз уйида Болгария терма жамоаси билан нурсиз дуранг қайд этишди.
ЖЧ-2014. САРАЛАШ БОСҚИЧИ. ЕВРОПА
В ГУРУҲИ
ИТАЛИЯ – ДАНИЯ 3:1 (2:1)
Голлар: Монтоливо (33), Де Росси (37), Балотелли (54) – Квист (45).
Италия: Де Санктис, Абате, Бардзальи, Кьеллини, Бальцаретти, Маркизио (Кандрева, 74), Пирло, Де Росси, Монтоливо (Жаккерини, 86), Освальдо, Балотелли (Дестро, 89).
Дания: Андерсен, Кьер, Л. Якобсен, Аггер, Квист (Каленберг, 60), Эриксен, Крон-Дели (Я. Поульсен, 83), Стокхольм, Сильбербауэр (Лорентсен, 72), Бендтнер, Роммедаль.
Огоҳлантиришлар: Де Росси (39), Квист (52), Стокхольм (76), Бендтнер (80), Де Санктис (90).
Четлатиш: Освальдо (46, Италия).
ЧЕХИЯ – БОЛГАРИЯ 0:0