“Манчестер Сити” марказий ҳужумчиси Эрлинг Холанд ижтимоий тармоқ орқали жамоанинг ўтган мавсумдаги муваффақиятини нишонлади. “Шаҳарликлар” Чемпионлар лигаси, Премьер-лига ва Англия кубогини қўлга киритиш орқали требл билан мавсумни якунлади.
"Бир йил олдин "Манчестер Сити" билан шартнома имзолагандим. Бир мавсумдан сўнг мен требл ҳақидаги орзуимни рўёбга чиқардим. Бу менинг ҳаётимдаги энг катта саёҳат эди - ҳаммаси ёки ҳеч нарса. Клубга, жамоага ва мухлисларимизга ҳаммаси жойида бўлгани учун миннатдорчилик билдираман. Олға, "Сити" - деб ёзган ижтимоий тармоқларда норвегиялик.
2022/2023 йилги мавсумда Эрлинг 53 та ўйинда қатнашиб, 52 та гол ва 9 та голли узатмани амалга оширди.













