Кириш Регистрация

"Валенсия" ўз бош мураббийи билан янги шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг "Валенсия" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Рубен Бараха билан янги шартнома тузди. Ушбу хабар клуб расмий сайтида эълон қилинди.

"Кўршапалаклар" ва 47 ёшли мутахассис ўртасидаги янги шартнома 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Бараха 2023 йилнинг февралидан бери "Валенсия" бош мураббийи ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Рубен 2000 йилдан 2010 йилгача футболчи сифатида жамоада ўйнаган. У икки марта Испания чемпиони ва УЕФА кубоги ғолиби бўлди.

Ўтган мавсум якунига кўра, Ла Лигада "Валенсия" 38 учрашувда 42 очко жамғарган ва турнир жадвалида 16-ўринни банд этганди.

Киритилди: 16:26, 15.06.2023.
Ўқилди: 1050 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8382]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4432]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4358]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3842]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3822]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3719]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3118]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2823]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2674]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2440]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик