"Барселона" устози Хави жамоа тарбияланувчиси Алеш Гарридо ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Алеш "Барса"да шаклланган. Менга унинг услуби ёқади. Техник жиҳатдан у туғма қобилиятга эга. Шу сабабдан уни асосий жамоада майдонга туширдим. Агарда жароҳати бўлмаганида эди, у аввалроқ ҳам майдонга тушиши мумкин бўларди. У каби ёшларга таркибда имкон беришга ҳаракат қиламиз".