Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 0-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 1-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 1-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Ампутантлар ва ўсмирлар терма жамоалари аъзоларини тақдирлаш маросими ўтказилди

Баҳо:
+1 | -
Фото: Twitter.com/SanjarRizayev

Ўзбекистон футбол федерациясида ногирон-ампутантлар ўртасида Жаҳон чемпионлиги ва Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионлигини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоалари аъзоларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов, Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Жасур Акромов, Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов, федерация аъзолари, ўсмирлар терма жамоаси футболчилари ва уларнинг ота-оналари, мураббийлар штаби, ногиронлар терма жамоаси аъзолари иштирок этишди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси президентининг Фармони билан Ўзбекистон ногиронлар терма жамоаси бош мураббийи Мавзурхўжа Умархўжаев “Дўстлик” ордени билан, икки нафар аъзоси эса “Жасорат” медали билан тақдирланган. Жасур Акромов ушбу Фармон матнини ўқиб эшиттирди ва мукофот эгаларига орден ва медаллар топширилди.

Мазкур фармон 17 октябрь куни қабул қилинган бўлса, ундан 1 кун аввал Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон ногиронлар терма жамоаси аъзоларини тақдирлаш тўғрисида қарор ҳам қабул қилинганди. Унинг матни ҳам ўқиб эшиттирилди ва иловада кўрсатилган терма жамоа футболчилари ва мураббийлари пул мукофоти билан тақдирланишди. Унга кўра, мураббийларга Рустам Кариев ва Мавзурхўжа Умархўжаев 4 минг, футболчилар (13 киши) эса 3 минг АҚШ доллари топширилди.

Шундан сўнг, ЎФФ президенти ҳар иккала терма жамоамизни ғалабалар билан табриклаб, ўсмирлар терма жамоаси аъзоларига мукофотларни топширди. Ўсмир футболчиларнинг ҳар бирига телевизор ва компьютер, уларнинг ота-оналарига эса 4 млн. сўмдан мукофот пуллари топширилди.

Шу билан чемпионларни тақдирлаш маросими якунланмайди. Бугун соат 18:00да пойтахтимиздаги “Наврўз” ресторанида ғолиблар шарафига байрам дастурхони ёзилади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:30, 18.10.2012.
Ўқилди: 5861 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик