Усмон Дембеле келаси мавсумда "Барселона" билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни исташини айтди.
- Мавсум қандай якунланди?
- Бу мавсум "Барселона" учун яхши ўтди. Биз Ла Лигани ютдик. Бу унвонга эга бўлиш ҳар доим яхши, айниқса уч йил ғалаба қозонмагандан кейин. Биз "Барселона" мухлисларига катта қувонч келтирдик. Биз бахтлимиз.
- Келгуси мавсумдаги мақсадларингиз қандай?
- Ҳамма яна Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни хоҳлайди, чунки биз кўп йиллардан буён бунга эриша олмадик. Умид қиламанки, келаси мавсум Европада ҳаммаси яхши бўлади.
- “Барселона”нинг охирги икки мавсумдаги Европадаги бундай муваффақиятсизликларини қандай изоҳлайсиз?
- Биз Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни жуда хоҳлагандик, чунки бизда яхши жамоа бор эди. Лекин ўйинимизга бир қанча омиллар таъсир қилди: жароҳатлар бор эди, ҳакамлар ҳам халақит беришди.
Чемпионлар лигаси сизни кечирмайди. Агар нотўғри бўлсангиз, сиз турнирни тарк этасиз. Сиз доимо диққатни жамлашингиз керак, чунки бу турнир сизни кечирмайди. Аммо Чемпионлар лигаси биз учун ҳали ҳам руҳлантирувчи. Кўрамиз, келаси мавсум нима бўлади”, - деди “Барселона” вингери.