Ўзбекистон миллий жамоасининг ёрдамчи мураббийи Владо Радманович Тожикистонга қарши кечган CAFA Nation's Cup 3-тур ўйинидан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўтган ўйиндаги каби 2 хил тайм гувоҳига айландик. Гол ўтказиб юборганимизга қарамай, футболчиларимиз ўзларини тиклай олишди. Бугун ғалабага ҳақли эдик. Шунингдек, бугун кўплаб футболчиларга ўйин амалиёти беришга қарор қилганимизни айтиб ўтамиз.
Катанецнинг аҳволи яхши. Биз у билан доимо алоқадамиз. Термада физиотерапевт бўлиб ишлайдиган унинг ўғли яқинда яна термага қайтди. Умид қиламиз, Катанец ҳам тез орада сафимизга қайтади.
Эроннинг кучини яхши биламиз. Ироқ термасида ишлаб юрган вақтимизда Эрон билан 3 та ўйинда иштирок этганмиз. Уларнинг нималарга қодир эканлигини биламиз. Финалдаги имкониятлар? 60 - 40 бизнинг фойдамизга.
Финалда асосий таркиб майдонга тушади. У баҳс биз учун жуда муҳим", - деди Радманович.