Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

АПЛ. 2022-23 йилги мавсумнинг энг яхши трансферлари (топ-10)

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасида қатнашаётган 20 та клуб ўтган мавсум давомида жами 251 та футболчини сотиб олган эди. Уларнинг айримлар омадсиз (масалан, Уэстон Маккенни), баъзилари мантиқсиз (масалан, Артур Мело), кўпчилиги эса анча самарали харид сифатида эътироф этилди. Қуйида шундай омадли трансферларнинг 10 таси эътиборингизга ҳавола этилади.

10. Олександр Зинченко ("Манчестер Сити"дан 30 миллион фунтга)

Бу харид "Арсенал"нинг ўйин услубини тубдан ўзгартириб юборган эди. Шу сабаб уни яхши танлов дейиш мумкин. Майдонда ярим ҳимоячи вазифасини бажарган украиналик футболчи, "Арсенал"нинг титул пойгасида катта ҳажмдаги ишни бажарди.

9. Мануэль Аканжи ("Боруссия Дортмунд"дан 15 миллион фунтга)

Агар Аканжининг Германиядаги даври билан "Манчестер Сити"даги ўйинини солиштирсак, осмон билан ерча фарқни кўришимиз мумкин. У "шаҳарликлар" сафида фойдали футболчига айланди. Гвардиола уни шундай ўринга жойлаштирди. Марказий ҳимояда швейцариялик футболчи фантастик ўйинлар намойиш этиб, титуллар ютишга муваффақ бўлди.

8. Морган Гиббс-Уайт ("Вулвз"дан 42.5 миллион фунтга)

"Саутгемптон"га қарши баҳсда бажарган товон билан берилган пас ортидан Морган бу рўйхатга киришга муносиб топилди. Ҳужум вакили мавсум давомида 64 та голли вазият яратиб, 229 та пасни рақиб жарима майдончаси ичига муваффақиятли оширди. У, шунингдек, "Ноттингем"ни АПЛда қолишида муҳим вазифани бажарган эди.

7. Лисандро Мартинес ("Аякс"дан 48.5 миллион фунтга)

"У кичкина", "Унинг бўйи ёш болаларники каби", "Ҳимояда унга пишириб қўйибдими!"...
Бу каби танқидий фикрлар Лисандрога нисбатан 2022 йилнинг августь ойида билдирилади. Ҳозир эса бирор инсон ўша гапларни такрорлай олмайди. Нега эканини эса футбол мухлиси бўлсангиз, яхши биласиз.

6. Жоау Палинья ("Спортинг"дан 20 миллион фунт эвазига)

20 миллион эвазига "Фулхэм" ўзига АПЛдаги энг яхши ярим ҳимоячилардан бирини сотиб олди. Палинья Англияга келганидан бери ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Унинг рақибдан тўпни олиб қўйиш кўрсаткичи 50 фоиздан баландроқ ва бу энг яхши натижадир.

5. Тайво Авоньи ("Унион Берлин"дан 17.5 миллион фунтга)

"Ноттингем Форест" Авоньини голлар уриб, АПЛда бизни олиб қолади деган умид билан харид қилади. Мавсум сўнггида бу умидлар рўёбга чиқди. Инглиз ҳужумчиси сўнгги бешта турда 6 та гол уришга эришди.

4. Свен Ботман ("Лилл"дан 31.8 миллион фунтга)

"Ньюкасл" Ботман учун "Милан" билан курашиб, ғолиб чиққанди. Орадан 12 ой ўтиб, футболчи учун сарфлаганган пуллар ўзини оқлагани аён бўлди. Марказий ҳимоячи "қарғалар" ҳимоясидан ишончли вакил сифатида жой олди.

3. Каземиро ("Реал"дан 70 миллион фунтга)

Каземиронинг кимлигини бутун дунё билади. Унинг кўчишидан энг кўп "МЮ" яхши натижалар кутганди. Бу умидлар тўлиқ оқланди. Беш карра ЕЧЛ ғолиби ўзига юклатилган вазифани ортиғи билан адо этиб келмоқда.

2. Ник Поуп ("Бёрнли"дан 10 миллион фунтга)

10 миллион сарфланган дарвозабон АПЛда мавсумини энг кам гол ўтказиш билан якунлади. Англия терма жамоаси аъзоси икки марта ой сейви номинациясида ғолиб чиққанди. "Ньюкасл" ўзига керакли киперни топгани шундоқ аён бўлди.

1. Эрлинг Холанд ("Боруссия Дортмунд"дан 51.2 миллион фунтга)

Нега Эрлинг Холанд мавсум трансфери бўлди деб сўраяпсизми? Бунга жавобни қуйида топасиз!

2022-23 йилги мавсум учун шахсий совринлар:
-Англияда Йил ўйинчиси
-АПЛ мавсум футболчиси
-АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси
-АПЛ "Олтин бутса" соврини
-АПЛнинг бир мавсумида энг кўп гол урган футболчиси
-ЕЧЛда 30 та гол урган энг ёш футболчи...

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 23:08, 18.06.2023.
Ўқилди: 2286 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.