Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Пахтакор» устидан иродали ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

«Нефтчи» кеча "Пахтакор"га қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди. Унда Виталий Левченко шогирдлари иродали ғалабага эришди.

Учрашувнинг 19-дақиқасида тошкентликлар ташкил этган қарши ҳужум оқибатида  Р.Турдимуродов ҳисобни очишга эришди.

Лекин, ушбу баҳсга жиддий тайёргарлик олиб борган Виталий Левченко шогирдлари Тома Табатадзенинг маҳорати эвазига ҳисобни 1:1 кўринишига келтиришди.

Фарғоналиклар ҳужумларни давом эттириб, биринчи бўлим охирига бир неча дақиқалар қолганда "Пахтакор" дарвозасини иккинчи бор ишғол этишга муваффақ бўлишди. Бу вазиятда Нурилло Тўхтасинов ҳар галгидек ўз услубида чиройли гол киритиб, "Нефтчи"ни олдинга олиб чиқди.

"Нефтчи" иккинчи бўлимда ҳам анча фаол ва мазмунли ўйин намойиш этишиб, мезбонларга гол киритиш учун ҳеч қандай имконият қолдирмади. Якунда эса амалдаги чемпион устидан иродали ғалаба қўлга киритилди.

Назорат ўйини
Тошкент шаҳар. 18 июнь. "Пахтакор" стадиони
"ПАХТАКОР"-"НЕФТЧИ" - 1:2
"Пахтакор": 35.С.Қувватов, 5.Д.Турсунов, 10.Д.Черан, 12.С.Поёнов, 16.Р.Турдимуродов, 17.Д.Ҳамдамов, 28.Д.Холматов, 30.Ш.Раҳматуллаев, 31.М.Усмонов, 40.Д.Ортиқбоев, 90.Ж.Алижонов
"Нефтчи": 45.Акбар Тўраев, 7.Умар Адҳамзода, 8.Нурилло Тўхтасинов, 13.Лутфулла Тўраев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Анваржон Ғофуров, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Тома Табатадзе, 23.Диёржон Туропов, 24.Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 26.Алексей Ларин
Голлар: Р. Турдимуродов, 19'(1:0), Т. Табатадзе, 28'(1:1), Н.Тўхтасинов, 42'(1:2)

"Нефтчи" ПФК матбуот хизмати

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 06:39, 19.06.2023.
Ўқилди: 1921 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2766]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2465]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2436]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2351]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2328]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2224]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1887]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1751]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1749]

Суперлига. Август ойида ўтказиб юбормаслик керак бўлган 5 та учрашув [1552]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик