"Арсенал" ҳужумчиси Францияга йўл олиши мумкин. Хабарларга кўра, жамоа тарбияланувчиси Рейсс Нелсон Лига 1 клубларининг қизиқишини уйғотган. Улар ичида "Марсель" ва "Ланс" бор.
23 ёшли вингер ўтган мавсумнинг асосий қисмини захирада ўтказган эди. Шу сабаб Нелсон ўзига янги жамоа излаши керак. У билан ҳали янги шартнома тузилмади. Ҳужумчи 30 июндан кейин эркин агентга айланади.