Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

"Наполи" янги мураббий қўл остида

Баҳо:
+ | -

Спалеттининг кетиши бир неча ҳафта муҳокама қилинди

Воқеаларнинг бундай ривожланишини ҳеч ким кутмаган эди. Неаполликлар якунига етган мавсумда ўзининг энг ёрқин ўйинларини кўрсатди. Ҳаттоки, чемпионликни 5 тур қолганда, 4 май куни "Удинезе" билан ўйиндаги дурангда ҳал қилди.

Кутилмаганда, май ойининг иккинчи ярмида муваффақиятнинг асосий сабабчиси — бош мураббий Лучано Спалеттининг кетиши ҳақида инсайдлар пайдо бўла бошлади. Шу билан бирга, бироз олдинроқ Лучанонинг ўзи қолиш ниятида эканлигини айтганди.

Қисқа вақт ичида "Наполи" президенти Аурелио Ди Лаурентис ва Спалеттининг муносабатлари ёмонлашгани ҳамда янги шартнома борасидаги музокаралар мураккаблашгани хабар қилинганди.

Кейинчалик янги тафсилотлар пайдо бўлди. Вазиятнинг кескинлашувига функционер мураббийнинг ўзи билан муҳокама қилмасдан, мутахассис билан шартномани 2024 йилгача узайтириш вариантини фаоллаштиришга қарор қилгани сабаб бўлди.

Мавсум якуни "Наполи" учун бутунлай бошқача кайфиятда ўтди. Мураббийликка бир неча номзодлар ҳақида инсайдлар чиқа бошлади. Клуб раҳбарияти Спалетти учун 2 йиллик 4 миллион евро маошлик таклиф берди, аммо қабул қилмади.

29 май куни Лучано:

"Наполи"га мен ҳамма нарсани тушунтирганман. Бир йил дам олишим керак. Ди Лаурентис эса, буни тўғри қабул қилди. Бу ҳолат мени хурсанд қилди, албатта".

"Наполи" эса, янги мураббий излай бошлади.

Спаллетти склоняется к решению взять паузу в следующем сезоне - Чемпионат  Италии

Шорт-листга кимларнинг номи киритилганди?

Бундай пайтларда янги мураббий топиш қийин, айниқса, Спалеттининг услуби жамоага сингиб кетган вақтда. Клуб бир неча номзодлар орасида "Аталанта" устози Жанпиеро Гасперини вариантини ҳам кўриб чиқди. Ҳаттоки, музокаралар олиб борилаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Номзодлар орасида "Наполи"ни 2013-2015 йилларда бошқарган Рафаель Бенитес ва ПСЖда фаолият олиб борган Кристоф Гальтье ҳам бор эди. Яна шунингдек, Луис Энрике ва Роберто Манчини номлари ҳам пайдо бўла бошлади. Энрике қишда Испания термасини тарк этиб, клублар миқёсида ишлашга қайтишини маълум қилди. Лусига "Челси"дан таклиф бўлди, аммо у рози бўлмади. Бир вақтлар "Рома"да фаолият олиб борган пайтларини эслаб Италия А Сериясидан келган таклифларни кўриб чиқмоқчи эди. Лекин инсайдерларнинг айтишича Неапольдан ҳеч қандай чорлов бўлмаган. Роберто Маничини эса, Италия термасида ҳали ҳам фаолият олиб боряпти. Ди Лаурентис у билан ҳали ҳам алоқада. Иккиси ўзаро суҳбатлашишга улгурди, функционер мураббийнинг режаларини билиб олди. Барча вариантлар тўғри келмаганидан кейин Руди Гарсия номзодини танлашди.

Джан Пьеро Гасперини из «Аталанты»: «Иличича мы называем Йосип - бабушка» -  Мировой футбол - Блоги - Sports.ru

Француз жуда баҳсли номзод

Неаполликларнинг бу танлови қанчалик фойдали эканлигини албатта, вақт кўрсатади. 59 ёшли мураббий фаолиятида тайинли натижага эришмаган. 2011 йилда "Лилль" билан Лига1 да ғолиб бўлган, бироздан сўнг эса, бронза медалларига эга чиққан. Шунингдек, "Рома" билан 2 марта А Серия вице-чемпионлигини қўлга киритган.

"Лион" ва "Марсель" билан у қадар мувафаққиятга эриша олмади. Эсда қоларлиси, "Лион" билан "Манчестер Сити"ни чорак финалда мағлуб этгани бўлди. Неаполга келишидан олдин эаса, Саудияда ишлади. У ерда "Ал Насср" клубида фаолият олиб борди. Риёд шаҳри жамоасида кўп ишламади, бунга сабаб сифатида Криштианиу Роналду деб кўрсатилди. Мураббий мега юлдуз билан алоқа ўрнатмоқчи бўлган, аммо буни уддасидан чиқа олмади ҳамда клуб Роналдунинг маслаҳати билан Рудини ишдан бўшатди.

Стало известно имя нового главного тренера «Аль-Насра» (14 апреля 2023 г.)  — Динамо Киев от Шурика

Асосий мақсад — Ким ва Осимхенни жамоада олиб қолиш

Ҳар иккиси якунига етган чемпионатнинг тўлақонли етакчи ўйинчиларига айланди. Виктор А Сериянинг энг яхши тўрурари бўлди. Кореялик ҳимоячи ва нигериялик форвард учун Европанинг бир неча клублари томонидан ов бошланди.

Виктор учун неаполликлар 150 миллион евро талаб қилди, "Челси" эса, 110 миллион таклиф қилди ва рад жавобини олди. Даъвогарлар рўйхатида "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" ҳам бор. Иккала жамаоага ҳам марказий ҳужумчи керак. Аммо улар билан ҳеч қандай музокаралар йўқ.

Ким Минжега келадиган бўлсак, "манкунианликлар" ва "Бавария" ўртасидаги рақобатда ким ғолиб бўлишига боғлиқ. Миш-мишларга кўра, мюнхенликлар асосий даъвогарга айланган. Ҳаттоки, немис гранди марказий ҳимоячи билан шартнома шартларини келишиб ҳам олган.

Кварацхелия — самый подорожавший игрок Серии А — Футбол — LiveSport.Ru

Бундай ёрқин футболчиларни сақлаб қолишнинг деярли имкони йўқлигини ҳисобга олиб, уларга муносиб ўринбосар топиш керак. Катта эҳтимол билан Италия гранди эътибоирини "Арсенал"га тегишли бўлган Флориян Балогунга қаратади. "Канонирлар" ҳужумчини ўтган мавсумда "Реймс"га ижарага берганди, форрвард Лига1 да 37 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Шартноманинг потенциал қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.

Folarin Balogun: How a personal training regimen is helping the striker  outscore Mbappe - The Athletic

Янги мавсумдан неаполликлар таркибида қандай ўзгаришлар юз беришини вақт кўрсатади. Кўрамиз, кузатамиз...

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:39, 21.06.2023.
Ўқилди: 3271 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.