"Арсенал" "Эвертон" футболчисига қизиқиш билдирмоқда. Хабарларга кўра, "Эвертон" ярим ҳимоячиси Амаду Онана ортиқ мерсисайдликлар сафида қолмаслигини билдирган. Шу сабаб "Арсенал" у учун таклиф билан чиқиши мумкин.
Бельгия терма жамоаси аъзоси ўтган ёзда "Гамбург"дан 33 миллион фунтга олиб келинган эди. 21 ёшли футболчи "Эвертон"ни АПЛда олиб қолишда катта ҳажмдаги ишни бажарди.