Эрлинг Холанд биргаликда суратга тушиш ниятида бўлган ёш мухлисининг футболкасидаги “Манчестер Юнайтед” гербини ёпди.
"Манчестер Сити" форварди ўзи тарбияланган Норвегиянинг "Брюне" клуби базасига ташриф буюрди. Ташриф чоғида “Манчестер Юнайтед” футболкасини кийган болакай Холанднинг олдига келиб, бирга суратга тушишни сўради.
Суратга олиш вақтида Холанд “Манчестер Юнайтед” гербини кафти билан ёпди ва кейин суратга олишни сўради.
"Ўзинга янги футболка ол!", - дея ҳазиллашди "Манчестер Сити" ҳужумчиси.